Қайднома

Қидирув

Футзал: Мураббийлар оддий ҳисоб-китобни билмагани туфайли "шарманда" бўлишди-ми?

Футзал: Мураббийлар оддий ҳисоб-китобни билмагани туфайли "шарманда" бўлишди-ми?

  03.12.2018 20:40
  0
  617
Футзал:  Мураббийлар оддий ҳисоб-китобни билмагани туфайли

Бугун 3 декабрь куни Тошкентда Осиё чемпионати U20 мусобақасининг Марказий минтақа саралаш баҳслари гуруҳ босқичида сўнгги тур ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистон U20 терма жамоаси Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини шармандаларча бой берди. Тожикистондан 2:7 ҳисобида мағлубиятга учраган жамоа Қирғизистон ва Тожикистон жойлашган В гуруҳида энг охирги ўринни эгаллади. 

Майли, тўп думалоқ, футзал майдони футболникидан ҳам теп-текис, ҳар қандай кутилмаган натижалар бўлиши мумкин. Аммо, муваффақиятсизликка мураббийларимизнинг оддий ҳисоб-китобни билмаслиги ҳам сабаб бўлса, ҳайрон қолар экансиз. 

Ўзбекистон 1-турда Қирғизистонни 6:3 ҳисобида ютган бўлса, кейинги ўйинда қирғизистонликлар Тожикистон устидан 6:1 ҳисобида устун келганди. 

Демак, оддий ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, Ўзбекистон футзалчилари дурангга эришса ёки 1та тўп фарқи билан мағлубиятга учраса, гуруҳда биринчи ўринни, агар 5та тўп фарқи билан мағлубиятга учраса, охирги ўринни эгаллаши аниқ эди.

Ўйин пайтида, ҳисоб тожиклар фойдасига 2:5 бўлиб тургандан бошлаб, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари вақти вақти билан дарвозабон ўрнига бешинчи футзалчини тушира бошлашди. Буни тушунса бўлади, ҳисобни тенглаштириш, ғалаба қозониш орқали гуруҳдаги 1-ўринни сақлашга уриниш табиий ҳол. Чунки, 2-ўринга тушиб қолсак, А гуруҳининг 2-жамоаси (Афғонистон) билан ўтиш ўйинида майдонга тушишга тўғри келар эди. 

Аммо, ўйин тугашига 19 сония қолганда, ҳисоб рақиб фойдасига 2:6 бўлиб турганда, дарвозабон ўрнига бешинчи футзалчини туширишдан қандай фойда бор эди? Ахир бу вақтда ҳисобни тенглаштириш тугул, ўша бизни гуруҳда 1-ўринда қолдирадиган ҳолатга қайтиш учун ҳам 3та гол талаб қилинарди-ку?

Аксинча, 2:6 ҳисоби бизга ҳеч бўлмаса, 2-ўринни олиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятини қолдирарди. Тожикистон футзалчилари эса 7-голни уриб, ҳисобдаги фарқни керакли 5тага ошириши зарур эди.

Вазият рақиб эмас, бизнинг фойдамизга бўлиб турганида, бундай ўзгаришни амалга ошириш учун икки сабаб бўлиши мумкин: ё мураббийларимиз қандай ҳисоб бизни қониқтириши борасида маълумотга эга бўлишмаган, тўғри ҳисоблай олишмаган. Ёки, шунчаки, Осиё чемпионатига боришни исташмаган. Биринчи вариантга, анча кулгили бўлса-да, ишонгимиз келади.

16:00. Ўзбекистон - Тожикистон 2:7

Бош ҳакам: Аҳмад Хавкар (Ироқ), Муҳаммад Шами (Ливан)

Голлар: Муҳаммад Зоиров 1:0. Муҳаммад Ражабов 1:1. Муҳаммад Ражабов 1:2. Муҳаммад Ражабов 1:3. Шахзоджон Садиев 2:3. Идрис Йоров 2:4. Фаридун Неъматов 2:5. Сабуров Холид 2:6. Сабуров Холид 2:7.

Ўзбекистон: 12.Акобиржон Шокиржонов, 4.Шахзоджон Садиев, 6.Муҳаммад Зоиров, 7.Илҳомжон Каримов, 10.Асли Муҳаммадиев
Захира: 1.Шерзод Ортиқов, 2.Юнус Рўзибоев, 3.Олимжон Воҳидов, 5.Лазиз Убайдуллоев, 8.Давлат Ибрагимов, 9.Абдулла Солиҳов, 11.Пўлат Олимов, 13.Элбек Тўлқинов, 14.Фируз Аҳроров

Тожикистон: 1.Сирожиддин Хусайнов, 8.Муҳаммад Ражабов, 10.Фаридун Неъматов, 11.Рамз Амрохонов, 14.Насим Шарипов
Захира: 2.Муроджон Муродов, 3.Самандар Ризомов, 4.Фарзод Касиров, 5.Бахтиёр Солиев, 6.Мирзорауф Умаров, 7.Идрис Йоров, 9.Сабуров Холид, 12.Рабижон Рабиев, 13.Сомон Саидзода 

"B" гуруҳи

Қирғизистон – Ўзбекистон 3:6  
Тожикистон – Қирғизистон 1:6
Ўзбекистон – Тожикистон 2:7

 

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Қирғизистон

2

1

0

1

9:7

3

2

Тожикистон

2

1

0

1

8:8

3

3

Ўзбекистон

2

1

0

1

8:10

3


Манба: kun.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz