Қайднома

Қидирув

ОЧЛ иштирокчси Про-лигага тушиб кетиши мумкин?!

ОЧЛ иштирокчси Про-лигага тушиб кетиши мумкин?!

  04.12.2018 11:10
  0
  666
ОЧЛ иштирокчси Про-лигага тушиб кетиши мумкин?!

Суперлига формати кўп гапирилди, чарчаб кетдим... Керак бўлса, ўзгартириш қийин эмас. Бунисини клублар билан келишиб оламиз.

Кубок формати қалай бўлди? Ёқдими сизга? … Авваллари кубок 4 та клубники бўлиб қолганди. Ленин замонидан қолган “сетка”га қайсидир “реалист” қараб чиқиб, “буни ютсак унга тушамиз, уни ютсак бунга тушамиз, хуллас, чемпион бўлолмаймиз. Текислан! Ростлан! Орқага қараб қадам бос!”, деб қоларди.

Бу йил қуръалар жонли бўлди. Кучлилар қайсидир босқичда ит-мушук бўлиб, кучсизлар бир бошдан фақат кучсизлар билан ҳам ўйнаши мумкин эди. Хуллас, Англия кубогига ҳавас қилдик, Инфантинога ҳавас қилиб, қуръаларни жонли эфирда ташлавордик.

Шунинг натижаси демоқчимасман-у, аммо АГМК деган клуб Ўзбекистон кубогини ютиб олди (дастиш фантастиш…). Энди Олмалиқ шаҳри Чемпионлар лигаси ҳавоси билан яшайди.

Қизиқ жиҳати биласизми нима? Бугун шу АГМК Про-лига А’га тушиб кетиши ҳам мумкин. Соат 14:00 да “Локомотив” стадионида клуб вакиллари Ўзбекистон кубогидан кам бўлмаган яна бир финални ўтказади. Шу интрига бўлмай нима? …

ПЛЕЙ-ОФФ
3 декабрь, душанба
Тошкент. “Пахтакор” стадиони
“Сўғдиёна” – “Машъал-3:1

4 декабрь, сешанба, 14:00
Тошкент. “Локомотив” стадиони
АГМК – “Истиқлол”


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz