Қайднома

Қидирув

Икер Касильяс армони

Икер Касильяс армони

  05.12.2018 13:47
  0
  798
Икер Касильяс армони

«Реал» сафида мегаюлдуз ва сардор даражасига чиққан «Порту» дарвозабони Икер Касильяс яқинда Movistar+ каналининг Universo Valdano дастури меҳмони бўлди. Афсонавий кипер суҳбат жараёнида анча ошкора гапирди: «Бордию, агар яна шундай ҳолатга тушсам, бақувват буқанинг шохидан ушлаб, Жозе Моуриньога қарши борардим».

«Реал»даги дебюти

- Ўша вақт Йерро билан битта хонада турардим. Очиғи, у 18 ёшли йигитчага ёрдам бериш ўрнига доимо мени ёлғиз қолдирарди. Ҳаммаси анча яхшироқ тус олиши ҳам мумкин эди. Бироқ 18 ёшли йигитнинг дебют ўйинида шовқинли «Сан-Мамес» («Атлетик» стадиони)да ўйнаши осон эмас.

Галактикос ғояси

- Тан олайлик, Флорентино Перес «Реал»ни энг юқори савияга кўтарди. Лекин ҳар бир ишнинг яхши ва ёмон томонлари бор. Жамоа муайян даражани ушлаб туриш учун кучли футболчиларга эҳтиёж сезарди. Қаторасига 3 йил давомида фақат Испания суперкубогини ютиш - бу «Мадрид»дек юлдузлар жамоасига анча камтарона натижа. Шунинг оқибатида президент ҳам кетишга мажбур бўлди. Чунончи, таркибига энг юксак савияли ижрочиларни тўплаган «Реал»нинг айтарли ҳеч нима ютолмаслигини ақлга сиғдириш қийин эди.

Моуриньонинг ташрифи

- Жозе жамоамизга «Барселона» билан рақобатлашиш учун келганди. Шу аснода маълум вақт қандайдир «мадридизм» юзага келди. Биринчи йили кубок финалида ғалаба қозондик. Мухлислар буни худди ЧЛдаги зафар каби нишонлашди. Лекин ЧЛда вазифани бажаролмаганмиз. Шахсий масалалар борасида ўзаро муносабатларимиз иккинчи йили бузилди. Кейингисида ҳаммаси шу қадар ёмонлашдики, агар «Реал»да қолсам, бундан ҳеч фойда чиқмасди - на ўзимга ва на клубга.

Моу билан муносабати

- Бордию, агар яна шундай ҳолатга тушсам, бақувват буқани шохидан ушлаб, Моуриньога қарши борардим. Бироқ ўша вақт негадир сукут сақлашни лозим топганман. Негаки, «Реал» ўргатган қадриятларни шу йўл билан сақлаш мумкин, деб ўйлаганман. Айни пайт у ҳақда гапиришни истамайман - ҳаммаси ортда қолди.

Моуриньо давридаги «Эль-класико»

- Соф тентаклик... Қайтараман, жамоада менга умуман ёқмаган «мадридизм» юзага келганди. Ўзаро ўйинларимиз Каталония ва Испания ўртасидаги сиёсий урушга ўхшаб қолгани ҳам рост. Табиийки, «Реал» ўғлониман ва ҳамиша мадридликлар ғалаба қозонишларини истайман. Лекин «Эль-класико»нинг бу даражада сиёсийлашиб кетиши яхши эмасди.

Хави билан дўстлиги

- Фаолиятимиз параллель равишда давом этди. Хави тўп билан нозик муомала қиларди, ўйин маромини теран тушунарди. У 17 ёшидаёқ майдонда худди фахрий футболчилардек фикр юритарди.

«Реал»дан кетиши

- Такрор айтаман, агар «Реал»да қолганимда, барчаси мен учун янада ёмонлашарди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz