Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги кубоги мусобақаси ўз якунига етди

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги кубоги мусобақаси ўз якунига етди

  06.12.2018 10:35
  0
  610
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги кубоги мусобақаси ўз якунига етди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг мамлакат футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда журналистлар ва нашриёт ходимлари  ўртасида ўтказган мини-футбол мусобақаси ниҳоясига етди.   Беш кун давомида 24та жамоа олти гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб борди. Чорак ва ярим финалдан кейин ЎФА сунъий майдонларида мусобақанинг учинчи ўрини ҳамда бош соврини учун ўйинлар ўтказилди.   Дастлаб майдонга “Шарқ” ва “Халқ сўзи” газетаси таҳририяти вакиллари тушишди. Муросасиз ва кескин ўтган ўйинда газета ходимлари ғалаба қозонишди.    Ниҳоят, мусобақанинг финали. Майдонда кўплаб турнирлар ғолиби ва совриндори, “Шарқ” сингари узоқ йиллик таркибдан иборат Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг МТРК жамоаси таркиби ёшлардан иборат, футбол мактаби кўрган, лекин айни пайтда телеходим сифатида ишлаётган  Zoʻr TV жамоасига қарши саф тортди.  Чинакам жанговар кайфиятда ва деярли тенг курашлар остида ўтган учрашувда МТРК жамоаси Zoʻr TV жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.   Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Ўктам Ҳамроев ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган МТРК, Zoʻr TV ҳамда “Халқ сўзи” газеталари жамоаларига олтин, кумуш ва бронза медалларини, шунингдек, дипломларни топширишди.  Ғолиб жамоага ўн миллион сўм, совриндорларга эса саккиз ва олти миллион сўм пул мукофотлари, китоблар жамланмасидан иборат махсус совғалар тақдим этилди.   Аксарият мусобақаларда бўлгани каби, бу турнирда ҳам энг яхшилар аниқланди. Жумладан, энг яхши дарвозабон Жамолиддин Ҳикматов (Zoʻr TV), энг яхши ҳимоячи Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”), энг яхши ярим ҳимоячи Азимжон Имомов (“Шарқ”), энг яхши тўпурар Муҳаммадали Ўктамов (“Ўзбекистон” НМИУ) ҳамда энг яхши ўйинчи Жаҳонгир Қаюмов (МТРК) деб топилди ва уларга ҳам махсус совғалар топширилди.   Учинчи ўрин учун баҳс “Шарқ” - “Халқ сўзи” – 0:2   Финал Zoʻr TV – МТРК – 0:2


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz