Қайднома

Қидирув

Эктор Купер: "Мақсадимиз – Осиё кубогида ғалаба қозониш"

Эктор Купер: "Мақсадимиз – Осиё кубогида ғалаба қозониш"

  06.12.2018 12:03
  0
  548
Эктор Купер:

Дастлаб бош жамоамиз устози Осиё кубогига олиб борилаётган тайёргарлик жараёни, бўлиб ўтган йиғинлар хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Австралияда ўтказган йиғинимизда бўлиб ўтган учрашувлардаги натижалар ижобий бўлмаганини таъкидлай оламан. Лекин ўртоқлик ўйинлари ва йиғинлар мавжуд муаммоаларни кўриб, билиб олиш учун яхши имконият ҳисобланади. Секин-аста мана шу камчиликларни бартараф этган ҳолда Осиё кубогига яхши ҳозирлик олиб боришга уринамиз. Осиё кубогидан умидларимиз катта.

Шуни алоҳида таъкидлашим жоизки, мен ҳар қандай ўртоқлик ўйини ёки расмий учрашувга бир хил ёндошаман. Лекин ўртоқлик ўйинларининг яхши жиҳати шундаки, ўзингизда мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, янги тактикаларни синаб кўриш мумкин. Балким менинг ўйин услубим кимгадир ёқмаётган бўлиши мумкин. Агар ўзим хато қилганимга амин бўлсам, ўз услубимни ўзгартиришим ҳам мумкин. Мен буни тўғри қабул қиламан.

Осиё кубогига таркиб танлашда урғу фақатгина ноябрда бўлиб ўтган йиғинда қатнашган футболчиларга қаратилмайди. Шу пайтга қадар ташкил этган барча йиғинлар давомида бир қатор футболчиларни ўз кўз остимизга олиб қўйганмиз. Қoлаверса, ҳали олдинда яна битта ўқув-машғулот йиғинимиз мавжуд. Балким мухлисларимиз, Осиё кубогига борадиган таркибда умуман янги номларни кўришлари ҳам мумкин бўлади.

- Мақсадимиз Осиё кубогида ғалаба қозониш. Қандай тактика асосида майдонга тушишимиз ҳақида гапириб ўтирмаган бўлар эдим. Асосийси мухлислар учун қайд этиладиган натижа муҳим. Биз ҳам мавжуд таркибдан келиб чиққан ҳолда, зарур тактик услубда ўз ўйинимизни шакллантирамиз. Энг муҳими - ўйинимизда мувозанат бўлса бўлгани.

Ўйинчилар мен талаб қилаётган жиҳатларни бажаришга қодир. Уларнинг маҳорати менинг талабларимни бажаришга етишига кўзим етяпти. Агар менинг талабларим йигитларга мос келмаса, мен ўз талабларимни ўзгартиришим ҳам мумкун. Мен ҳеч қачон ўз талабларимда қаттиқ туриб олмайман, агар зарур бўлса уни йигитларга мослаштиришим ҳам мумкин.

Ҳар бир жамоада ҳам ўз асосий услуби билан бир қаторда захира вариантлари ҳам мавжуд бўлиши керак. Лекин захира вариантлари сони кўпайиб кетиши ҳам яхши эмас. Балким ноябрдаги йиғинлардан сўнг баъзиларда салбий таассуротлар уйғонгандир. Лекин мен оптимистик руҳдаман ва Осиё кубогига ғалаба қозониш ниятида йўл оламиз.

Баъзан мағлубиятлардан сўнг ҳаммада кайфият тушиб кетади. Лекин мен мураббийлик фаолиятим давомида бунақа вазиятларни кўп кўрганман. Идеал жамоа бўлиш қийин. Насиб этса, ҳали олдинда яхши ўйинлар ва чиройли ғалабаларга гувоҳ бўламиз, дея ўз фикрларини билдирди Купер.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган матбуот анжумани якунига етди. Унинг сўнггида терма жамоамиз мухлислари ҳам мураббийга ўз савол ва тилаклари билан мурожаат этишди. Матбуот анжумани сўнггида барча миллий терма жамоамизга яқинлашиб келаётган Осиё кубогида муваффақиятли иштирок тилади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz