Қайднома

Қидирув

Клубларни лицензиялаш ишчи гуруҳи Самарқанд ва Ғузорда

Клубларни лицензиялаш ишчи гуруҳи Самарқанд ва Ғузорда

  06.12.2018 12:14
  0
  122
Клубларни лицензиялаш ишчи гуруҳи Самарқанд ва Ғузорда

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабарингиз бор. Таъкидланганидек, ПФЛ мазкур регламент асосида футбол клубларини келаси мавсум учун тайёрлаб боради.

Ишчи гуруҳ 4 декабрьда дастлаб Жиззахга келди ва “Сўғдиёна” клубидаги шароитларни текширди. Сўнгра 5 декабрьда Самарқанднинг “Динамо” клубида бўлди.

“Динамо” футбол клубида қилинган мониторинг бўйича ҳулосалар:

- Стадион майсаси қониқарли ҳолатда, лекин клуб уни яхшилаш учун чим билан ишлайдиган мутахассисларни жалб этган;

 - Клуб академияси Самарқанд вилояти футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда ишлайди;

 - Клуб учун янги автобус сотиб олинди; ҳамда

 - Стадион ёритгичлари талабларга жавоб бермайди.

   Бундан ташқари ишчи гуруҳ 5 декабрьда Ғузорда бўлиб, “Шўртан” клуби шароитлари билан танишди.

 “Шўртан” футбол клубида қилинган мониторинг бўйича ҳулосалар:

 - Клуб академияси тайёр ва 2019 йилнинг январь ойидан ишга тушади;

 - Майдон чими ва трибуналарини таъмирлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда;

 - Стадион ёритгичлари талабга жавоб бермайди.

 Ҳозирда, талабларни бажариш учун клуб режа асосида иш бошлаган. Жумладан, стадион майсаси, трибуна ва бошқа масалаларда иш аллақачон бошлаб юборилгани ойдинлашди. Ишчи гуруҳ бугунги ташриф чоғида шунингдек, клуб мутасаддиларига керакли соҳалар бўйича маслаҳат ва таклифлар берди.

Ташриф чоғида, клуб мутасаддилари шунингдек, маркетинг ҳамда медиа соҳаларини ривожлантириш учун ҳаракат қилишаётганини таъкидлашди. Мухлислар билан ишлашда ҳам, клуб айни дамда фаол мухлисларни клубга штат асосида жалб қилишни режалаштирган. 

Маълумот учун, ПФЛ мониторинг гуруҳи 6 декабрь куни Бухоронинг “Бухоро” ва Навоийнинг “Қизилқум” клубларини мониторинг қилади.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz