Қайднома

Қидирув

“Интер” ҳужумчиси машинасида велосипед минган аёлни уриб юборди

“Интер” ҳужумчиси машинасида велосипед минган аёлни уриб юборди

  06.12.2018 14:24
  0
  462
“Интер” ҳужумчиси машинасида велосипед минган аёлни уриб юборди

“Интер” клуби ҳамда Аргентина термаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланди, дея хабар берди клуб расмий сайти.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълумотига кўра, аргентиналик футболчи ўз автомобилида велосипед миниб кетаётган 37 ёшли аёлни уриб юборган. Жабрланувчи тўқнашув оқибатида кичик тан жароҳати олиб, Миландаги шифохонага жойлаштирилган. Тиббий текширувлар натижасида маълум бўлишича, аёлнинг ҳаёти хавф остида эмас. Шунингдек, Мартинеснинг ўзи ҳам шикастланмаган. Милан полицияси воқеа юзасидан терго-суриштирув ишларини бошлаб юборган.

Лаутаро Мартинес 2018 йилдан буён “Интер” сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсум 21 ёшли аргентиналик футболчи Италия клуби таркибида 7 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва битта самарали узатма муаллифига айланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz