Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: “МЮ”ни тинч қўйиб, бироз вақт беринг”

Жозе Моуриньо: “МЮ”ни тинч қўйиб, бироз вақт беринг”

  06.12.2018 16:36
  0
  99
Жозе Моуриньо: “МЮ”ни тинч қўйиб, бироз вақт беринг”

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо АПЛ 15-тури доирасидаги “Арсенал”га қарши баҳс (2:2)дан сўнг манкунианлар иштироки борасида хулоса чиқаришда шошилмасликни сўради.

- Ҳозирги “МЮ”ни Рой КИн, Рууд ван Нистелрой ҳамда Неманья Видич ўйнаган “МЮ” билан солиштираётганлар фикрига қўшилмайман. Бизни тинч қўйиб, бироз вақт беринг. Жамоамизда қалб ва юрак борлигидан мамнунман, аммо унга ҳозирча барқарорлик ва яхлитлик етишмаяпти. Футболчилар майдонда борларини беришмоқда, бунинг учун уларни ҳар қанча мақтаса арзийди. Шогирдларим ҳамма кучларини сарф этишгани сабабли учрашувдан кейин чарчаб қолишгани яққол сезилди. Смоллинг соғлиғида муамоси бўла туриб, ўйинга тушди, Рэшфорд бу либос учун борини берди. Шунга қарамай, дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар яратилганда захира ўриндиғимизда ҳам ваҳима кузатилди. “Арсенал” фақатгина биз хавфли зоналарда тўп назоратини йўқотган паллаларда хавфли бўлди, - деди португалиялик мутахассис Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” 23 очко жамғариб, Англия чемпионати турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz