Қайднома

Қидирув

“Бордо” ва Пойет товон пулини келишиб олишди

“Бордо” ва Пойет товон пулини келишиб олишди

  06.12.2018 17:27
  0
  276
“Бордо” ва Пойет товон пулини келишиб олишди

“Бордо” ҳамда жамоа собиқ бош мураббийи Густаво Пойет шартноманинг муддатидан аввал бекор қилингани сабабли ажратиладиган товон пули миқдорини келишиб олишди. L’Equipe нашрининг хабар беришича, Франция клуби уругвайлик мутахассисга 1,4 миллион евро тўлайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамз, Пойетнинг лавозимини тарк этиши бироз чўзилиб кетган, чунки томонлар узоқ вақт мобайнида шартномани бекор қилиш шартлари бўйича музокара ўтказишаётганди. Августда “Бордо” раҳбарияти ниҳоят, Пойетни ишдан бўшатди. Бунга мураббийнинг “Монпелье”дан Гаэтан Лаборде сотиб олингани учун клубни танқид қилгани сабаб бўлганди. Мутахассиснинг фикрича, асосий футболчиларнинг кетаётгани ҳақида унга ҳеч ким маълум қилмаган.

Клуб раҳбариятининг бундай ҳаракати сабабли Густаво Пойет вазият бўйича тушунтириш беришмаса, истеъфога чиқиши ҳақида огоҳлантирган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz