Қайднома

Қидирув

Малком номаълум муддатга сафдан чиқди

Малком номаълум муддатга сафдан чиқди

  06.12.2018 18:34
  0
  89
Малком номаълум муддатга сафдан чиқди

“Барселона” форварди Малком Испания кубоги 1/16 доирасидаги “Леонеса”га қарши жавоб учрашуви (4:1)да жароҳат олди. Бразилиялик футболчи бошланғич таркибда майдонга тушиб, биринчи бўлим охирларида гол уришга ҳам улгурганди. 88-дақиқада Малком шикастланиши сабабли ўрнини шеригига бўшатиб берди.

“Кўк-анорранглилар” матбуот хизматининг маълум қилишича, форварднинг тўпиқ суяги чиқиб кетган. Малком яқин кунлар ичида чуқур тиббий текширувлардан ўтади, унинг сафга қайтиш муддати эса ҳали аниқ эмас. 21 ёшли футболчи жорий мавсум “Барселона” сафида барча турнирларда 9 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Таъкидлаш жоизки, айни пайт “Барселона” лазаретида Луис Суарес, Артуро Видаль, Рафинья, Самуэль Умтити, Артур ва Серхи Роберто даволаниш билан бандлар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz