Қайднома

Қидирув

Пеле: “Мен учун Марадона Мессидан кучлироқ”

Пеле: “Мен учун Марадона Мессидан кучлироқ”

  06.12.2018 19:43
  0
  126
Пеле: “Мен учун Марадона Мессидан кучлироқ”

Бразилия термаси таркибида уч карра жаҳон чемпионига айланган афсонавий футболчи Пеле ўз вақтида аргентиналик Марадона “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессидан яхшироқ ўйнаганини таъкидлади.

- Мен учун Марадона энг яхши футболчилардан бири бўлган. Агар мендан “У Мессидан кучли бўлганми?” деб савол берсангиз, “Ҳа” деб жавоб қайтараман. Диего анча кучли эди. Беккенбауэр, Кройф – булар ҳам ажойи футболчилар бўлишган, - деди Пеле Folha de Sao Paulo нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2010, 2012, 2013 ва 2017 йилларда “Олтин бутса” соҳибига айланган. 2010, 2011, 2012, 2015 йилларда эса “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Диего Марадона - 1986 йилги жаҳон чемпиони, 1990 йилги ЖЧнинг вице-чемпиони, тўртта мундиал иштирокчиси, 1995 йилги фахрий “Олтин тўп” соҳиби.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz