Қайднома

Қидирув

“Нега қиммат соатинг йўқ? Ахир футболчисан-ку!”

“Нега қиммат соатинг йўқ? Ахир футболчисан-ку!”

  06.12.2018 21:20
  0
  158
“Нега қиммат соатинг йўқ? Ахир футболчисан-ку!”

Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Бенедикт Хёведес оддий ҳаёт тарзи туфайли турли тушунмовчиликларга дуч келишини таъкидлади.

“Мен ўзгача футболчиман. Баъзан одамлар мендан сўрашади: “Нега қимматбаҳо соатларинг йўқ? Ахир сен футболчисан-ку!”. Бирорта ҳам татуировкам йўқ. Аксарият мухлислар футболчи қандай бўлиши кераклиги бўйича ўз тасаввурларига эгалар. Мен бундай эмасман. Мен ҳақимда ҳазиллар ўйлаб топишган: “Оддий кийинган жаҳон чемпиони”.  Бундай паллаларда шундай жавоб бераман: “Қимматбаҳо соат ва либослар сизни ҳозиргидан яхшироқ қилиши мумкинми? Ўзлигингизни йўқотманг. Одамлар кўришга ўрганган ҳолатга мослашишга уринманг”. Агар сиз учун соат, кийим ва машиналар қизиқ бўлса, марҳамат. Мен билан ким либос борасида ҳазиллашди? Номларни айтсам тўғри бўлмайди, аммо бунақаси ҳамма ерда кузатилади. Футболчига бундай қилиқ ярашмайди – кўпчилик қимматбаҳо буюмларга меҳр қўйишган, ўзларини кўз-кўз қилишни яхши кўришади. Пулинг бор экан, буларнинг барчасини сотиб олишинг мумкин”, - деди Хёведес “Чемпионат” мухбирларига берган эксклюзив интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz