Қайднома

Қидирув

ПФЛ махсус ишчи-гуруҳи «Бухоро»ни лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказди

ПФЛ махсус ишчи-гуруҳи «Бухоро»ни лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказди

  06.12.2018 21:24
  0
  483
ПФЛ махсус ишчи-гуруҳи «Бухоро»ни лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказди

«ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент» ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабарингиз бор.

Таъкидланганидек, ПФЛ мазкур регламент асосида футбол клубларини келаси мавсум учун тайёрлаб боради.

Ишчи гуруҳ бугун дастлаб, Бухорога ташриф буюрди ва «Бухоро» футбол клубидагишарт-шароитларни мониторинг қилди.

Таъкидлаш лозим, айни дамда клубдаги шароит қониқарли даражада эмас ва клуб ҳозирдан келаси мавсум учун тайёргарликни бошламаса, унга жиддий чоралар қўлланилиши ҳам мумкин.

«Бухоро» футбол клубида қилинган мониторинг бўйича хулосалар:

-  Стадион майсаси қониқарсиз ҳолатда ва клуб уни яхшилаш ҳақида ҳали ПФЛга режа тақдим қилмади;

-  Стадион трибуналари талабга жавоб бермайди. VIP ҳамда CIP тоифасидаги трибуналар янгиланиши талаб этилади. Шунингдек, стадион медиа трибунаси талаб даражасида эмас ва ОАВ ходимлари учун шароит қониқарсиз;

-  Клуб маркетинг ва медиа соҳаларида камчиликлар мавжуд ва клуб ушбу штатларга малакали мутахассисларни жалб этиши учун ҳаракат қилиши лозим;

-  Клубда фаолият юритадиган штатлар масаласи қониқарсиз ва бу борада ПФЛ мониторинг гуруҳи «Бухоро»га ушбу масалани қайтадан кўриб чиқишини маслаҳат берди.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz