Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди, Мессидан суперголлар...

Ла Лига: «Барселона» сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди, Мессидан суперголлар...

  09.12.2018 07:21
  0
  408
Ла Лига: «Барселона» сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди, Мессидан суперголлар...

Испания чемпионатининг 15-туридан ўрин олган  «Эспаньол» – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Корнелья Эль Прат» стадионида кечган баҳсда меҳмонлар йирик ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув иккала жамоанинг қатор ҳужумлари остида бошланди, бироқ биринчи бўлиб дарвозани ишғол қилиш меҳмонларга насиб этди. 17-дақиқада Лионель Месси жарима зарбасини ижро этди ва тўпни дарвозанинг тўққизлик бурчагига аниқ йўналтириб ҳисобни очди.

26-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда мезбонлар ҳимоядан чиқишда хатога йўл қўйишди ва бу гол билан жазоланди, Усмон Дембеле Месси томонидан узатилган тўпни жарима майдони ичида қабул қилиб олди ва чиройли зарба билан жамоасининг иккинчи голини урди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Луис Суарес ўткир бурчакда бўлишига қарамай тўпни дарвозабоннинг ёқолари орасидан ўтказиб дарвозага жойлаб қўйди.

65-дақиқада Месси яна бир жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, жамоасининг тўртинчи, ўзининг иккинчи голини урди. 73-дақиқада мезбонлар ҳисобни қисқартиришганди, аммо видеотакрорларга мурожаат қилган ҳакам голни инобатга олмади.

Шу тариқа, кўк-анорранглилар ўз очколарини 31тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирадиган бўлишди.

ЛА ЛИГА. 15-ТУР

ЭСПАНЬОЛ – БАРСЕЛОНА 0:4 (0:3)

Голлар: 0:1 – 17 Месси, 0:2 – 26 Дембеле, 0:3 – 45 Суарес, 0:4 – 65 Месси.

Эспаньол: Лопес, Давид Лопес, Вила, Лопес, Дуарте, Дардер (Гранеро, 74), Марк Рока, Мелендо (Гарсия, 63), Санчес, Перес (Баптистао, 59), Иглесиас.

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Ракитич (Денис Суарес, 82), Бускетс, Видаль, Дембеле (Коутиньо, 68), Месси, Суарес (Мунир, 79).

Огоҳлантириш: Вила (79).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz