Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: “Сув қани? Трансферларга пул тежаяпмизми?”

Жозе Моуриньо: “Сув қани? Трансферларга пул тежаяпмизми?”

  09.12.2018 12:31
  0
  533
Жозе Моуриньо: “Сув қани? Трансферларга пул тежаяпмизми?”

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер-лигаси доирасида “Фулхэм” устидан қозонилган ғалабали (4:1) ўйиндан кейин ўтказилган матбуот-анжуманида ўзига хос тарзда ҳазил қилди. Ҳаммасига ёнида стаканда сув қўйишмагани сабаб бўлган.

“Сув йўқ! Нима, январдаги трансферларга пул тежаяпмизми?” – дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирди Goal.

Аввалроқ Жозе Моуриньо интервьюларининг бирида жамоасида майдон марказида тўп учун курашадиган футболчилар етишмаётганини таъкидлаганди. Мураббийнинг сўзларига кўра, ихтиёридаги ўйинчилар оддий нарсаларни ҳам тушунишмаяпти. Бунинг оқибатида майдон марказида тез-тез тўп олдириб қўйилиб, гол уриш имконияти бой берилмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz