Қайднома

Қидирув

Месут Озил шу қишда “Интер”га ўтиши мумкин

Месут Озил шу қишда “Интер”га ўтиши мумкин

  09.12.2018 13:15
  0
  422
Месут Озил шу қишда “Интер”га ўтиши мумкин

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Озил келаётган қишки трансферлар ойнасида Лондон клубини тарк этиши мумкин.

Daily Express хабарига кўра, германиялик футболчининг хизматларига Миланнинг “Интер” клуби қизиқиш билдирмоқда. Таъкидлаш жоизки, айни пайт Озил билан “канонирлар” бош мураббийи Унаи Эмерининг муносабатлари яхши эмас, шу боис “Арсенал” вакиллари хавбекнинг трансфери бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга қарор қилишди. Жамоа Озилни 25 миллион фунт (28 миллион еврога яқин)га сотишга тайёр.

Месут 2013 йили 42,5 миллион фунт (тахминан 47,5 миллион евро) эвазига Мадриднинг “Реал” клубидан “Арсенал”га ўтганди. Жорий мавсум германиялик ярим ҳимоячи Лондон клуби таркибида 10 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва битта самарали узатма муаллифига айланди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz