Қайднома

Қидирув

Эден Азар: “Манчестер Сити” жамоавий кучли, аммо уларда Азар йўқ”

Эден Азар: “Манчестер Сити” жамоавий кучли, аммо уларда Азар йўқ”

  09.12.2018 14:07
  0
  463
Эден Азар: “Манчестер Сити” жамоавий кучли, аммо уларда Азар йўқ”

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Эден Азар Премьер-лига 16-тури доирасидаги “Манчестер Сити”га қарши баҳс (2:0)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Манчестер Сити” жамоавий жиҳатдан ажойиб ўйин кўрсатади. Ўйин пайти футболчилар мунтазам ҳаракатда бўлишади, натижада майдоннинг рақиб жойлашган қисмида бўш ҳудудлар пайдо бўлади. Бундай ҳолатда “Манчестер Сити”да воеқаларни ривожлантириш учун турли вариантлар туғилади. Аммо фарқ шундаки, уларда Азар йўқ”, - деди Эден A Bola нашрига берган интервьюсида.

“Манчестер Сити” “Челси”га ютқазгач, АПЛ жорий мавсумида ўзининг илк мағлубиятини қабул қилиб олди ва биринчи ўринга қайтишни уддалай олмади. Айни пайт “шаҳарликлар” ҳисобида ҳамон 41 очко мавжуд. Жадвални мазкур турда “Борнмут” устидан ғалаба (4:0) қозонган “Ливерпуль” (42) бошқариб турибди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz