Қайднома

Қидирув

Месси ҳам 15 млн. долларлик самолёт сотиб олди

Месси ҳам 15 млн. долларлик самолёт сотиб олди

  09.12.2018 15:08
  0
  616
Месси ҳам 15 млн. долларлик самолёт сотиб олди

“Барса” етакчиси Лионель Месси оиласи билан Аргентинага учиш имкониятига эга бўлиш мақсадида хусусий самолётга 15 млн. доллар сарфлашига тўғри келди. Маълумотларига кўра, самолётда 16 ўриндиқ, ётоқхона, иккита ваннахона ва ошхона бор. Месси самолётдаги зиналарга оила аъзоларининг исмларини ёздирди.

Айтганча, 8 декабрь, шанба оқшомида футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 15-турида «Барселона» «Эспаньол»ни сафарда 4:0 ҳисобида енгди. Ўйинда Лионель Месси дублга эришди. Натижада Мессининг Ла Лига жорий мавсумидаги голлари сони 11 тага етди.  31 ёшли аргентиналик футболчи Ла Лига тарихида кетма-кет 13 мавсумда 10 ва ундан ортиқ гол урган илк ўйинчи бўлди. Бундай натижани аввал ҳеч ким қайд эта олмаган. Месси айни дамда Ла Лига тўпурарлигини «Жирона» ҳужумчиси Кристиан Стуани билан бўлишиб турибди. Стуани ҳисобида ҳам 11 та гол мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Месси бунга қадар шахсий самолёт сотиб олишган Криштиану Роналду, Неймар, Халк ва бошқа футболчилар қаторига қўшилди. 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz