Қайднома

Қидирув

Энг бемаъни жарима

Энг бемаъни жарима

  10.12.2018 08:52
  0
  524
Энг бемаъни жарима

Португалия чемпионатининг 1-турида «Порту» «Драгао» стадионида камтарона «Шавеш» жамоасини қабул қилди. Трибуналардаги 46 минг киши натижа қандай якунланишини биларди. Чунки меҳмонларда ғалаба қозониш учун ҳеч қандай имконият йўқ эди. Жамоалар танаффусга чиқишганида таблода 3:0 ҳисоби кўриниб турарди. Иккинчи бўлимдаги тўқнашувларнинг бирида Ясин Браими ва «Шавеш» ҳужумчиси Нилтиньо даҳанаки жангга киришиб кетишди. Можарога бош ҳакам Нуно Алмейде аралашишга мажбур бўлди. Браими бразилиялик футболчининг бўйнидан ушлаб, нимадир деди. Ҳеч ким ҳаттоки сариқ карточка ҳам олмади. Ўйин якунланганидан сўнг футболчилар ҳам, жамоалар ҳам бу ҳақда ўйлашмади. Лекин ишга негадир «Бенфика» аралашди.

Лиссабонликларнинг нимага аралашишгани тушунарсиз. Аммо «бургутлар» федерацияга Браимини четлатиш лозимлиги борасида арз қилишди. «Шавеш» бу вазиятга эътибор қаратмади. Нилтиньо ва Португалиядаги кичик клубнинг бошқа вакиллари икки гигант-нинг ишига аралашишни исташмаган бўлса керак.  Видеотакрорларга таянган «Бенфика» ҳакам «Порту»нинг жазоирлик футболчисини етарлича жазолмаган, деб ҳисоблади. Тўғри, лиссабонликлар «Порту»нинг асосий рақобатчиларидан бири ҳисобланишади. Браимининг дисквалификация қилиниши эса қайсидир маънода жамоага қўл келиши мумкин. Бироқ «Бенфика»нинг аризаси нафақат «Порту»ни, балки интизом қўмитасини ҳам ажаблантирди.

Федерация суриштирув ишларини бир неча ой олиб борди ва Браимини четлатмайдиган бўлди. Лекин жаримага тортди. Жарима суммаси ҳайрон қолдиради: 19 евро 13 цент. Интизом қўмитаси кўнглига келган рақамни танлаб жаримага тортган, деб ўйлашингиз мумкин. Аслида эса ундай эмас. 1913 йили «Порту» учун жонажон бўлган Campo da Constituicao стадиони фойдаланишга топширилган. Бунгача клуб Campo da Rua da Rainha аренасида ўйнаган. Хуллас, интизом қўмитасидагилар «Бенфика»нинг арзини инкор этишмади. Балки вазиятдан чиқишнинг антиқа усулини қўллашди. Нима қилган тақдирда ҳам, Ясин Браими «йигирматалик»дан маҳрум бўлади. Умид қиламизки, федерациядагилар унга 87 цент қайтим беришади.

Айтганча, «Бенфика» бу қарорга рози бўлмади ва апелляция бермоқчи. Энди қандай йўл танлашади? Балки Ясин Браими 19 дақиқа-ю 13 сонияга дисквалификация қилинар?..


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz