Қайднома

Қидирув

Раҳим Стерлинг ОАВни ирқчилик тарғиботида айблади

Раҳим Стерлинг ОАВни ирқчилик тарғиботида айблади

  10.12.2018 00:00
  0
  450
Раҳим Стерлинг ОАВни ирқчилик тарғиботида айблади

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг оммавий ахборот воситаларини ирқчилик ва тажовузкорликни кенг тарғиб этаётганликда айблади. АПЛ 16-тури доирасидаги “Челси”га қарши баҳс (0:2)да ушбу футболчи “аристократлар” ишқибозлари томонидан ҳақорат қилинганди.

“Мен кўп гапирадиганлар тоифасидан эмасман, аммо ҳозир мени тинглаш муҳим. “Челси”га қарши баҳсда менинг манзилимга йўлланган гапларга қандай муносабат билдирганимни кўрдингиз. Шунчаки, кулиб қўйишдан бошқа чорам йўқ эди, чунки бундан яхши бўлишини кутмагандим. Дейлик, сизнинг жамоангизда фаолиятини бошлаётган икки нафар ёш футболчи бор. Ҳар иккиси хайрли ишга қўл уришган, аниқроғи, тез-тез кўришиб туриш мақсадида оналарига ўзларининг хонадонларига яқин жойдан уй совға қилишган. Аммо ОАВ оқ ва қора танли футболчи ҳақида тарқатаётган хабарни бир қаранг! Ўйлашимча, бунга йўл қўйиб бўлмайди.

Уларнинг иккиси ҳам ёмон иш қилишмади, аммо вазиятга билдирилаётган муносабатга эътибор берсангиз, қора танлиларга паст назар билан қаралаётгани кўринади. Бу расизм ва агрессив ҳаракатнинг тарғиб қилинишига олиб келади. Бизнинг замонамизда нима сабабдан ирқчилик кайфиятидаги одамларнинг кўп учраётганини ҳамон тушунмаётган барча ОАВга шуни айтмоқчиман: ҳаққоний пиар ҳақида ўйлаб, барча футболчиларга тенг имконият беришга ҳаракат қилинглар”, - деб ёзган Стерлинг ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz