Қайднома

Қидирув

Роналду: «Месси ҳам «А» Серияга ўтишини истайман»

Роналду: «Месси ҳам «А» Серияга ўтишини истайман»

  10.12.2018 16:10
  0
  550
Роналду: «Месси ҳам «А» Серияга ўтишини истайман»

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдудан «Барселона» сардори Лионель Месси билан рақобати ҳақида фикр билдиришни сўрашди.

La Gazzetta dello Sport мухбирининг: «Мессини соғиндингизми?» қабилидаги саволига Роналду қуйидагича жавоб берди: «Йўқ, эҳтимол у мени соғингандир!»

Шундан сўнг португалиялик юлдуз аргентиналик ҳамкасбини А Серияда кўриш истаги йўқ эмаслигини билдирди.

«Мен Англияда, Испания ва Италияда, Португалияда ва терма жамоада ўйнаб чиқдим, у эса ҳамон Испанияда. Балки мен унга кўпроқ керакдирман.

Мен учун, ҳаёт – синов демакдир. Бу синовлар олами менга ёқади, одамларни бахтли қилишни ёқтираман. У ҳам бир кун келиб Италияга келишини, худди мен каби ўзини синов ва қийинчиликка уришини истаган бўлардим.

Шундай бўлса-да, агар у ўзини клубида бахтли ҳис этаётган бўлса, бу танловини ҳурмат қиламан.

У – фантастик футболчи ва ажойиб йигит. Лекин мен барибир ҳеч нарсани соғинаётганим йўқ. Бу – менинг янги ҳаётим ва унда бахтлиман», - деб айтиб ўтди Роналду.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz