Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов ФИФА саммитида қатнашиш учун Қатарга жўнаб кетди

Умид Аҳмаджонов ФИФА саммитида қатнашиш учун Қатарга жўнаб кетди

  11.12.2018 09:41
  0
  437
Умид Аҳмаджонов ФИФА саммитида қатнашиш учун Қатарга жўнаб кетди

Ўзбекистон олимпия қўмитасиа президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА саммитида қатнашиш учун бугун эрта тонгда Қатар мамлакатига жўнаб кетди.   11-13 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ФИФАга аъзо 5та конфедерациядан 50та мамлакат вакиллари турли масалаларни муҳокама қилишади. Мазкур мамлакатлар қаторида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам ФИФА саммитига таклиф этилгани қувонарли, албатта. Доҳа шаҳри 2017 йилнинг февраль ойида ҳам ФИФА саммитига мезбонлик қилганди. Бу Доҳадаги ФИФАнинг иккинчи саммити бўлади.   Қатардаги саммитда ФИФА томонидан ташкил этилаётган мусобақаларга тайёргарлик жараёни муҳокама қилиниб, ташкилий қўмита ҳисоботлари тингланади. Шунингдек, ФИФАга аъзо футбол ассоциацияларини молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади. Бундан ташқари, VAR тизимини ривожлантириш бўйича ҳам амалий таклифлар кўриб чиқилади. 

"ФИФАга аъзо футбол ассоциациялари вакиллари билан тез-тез учрашиб туриш жуда ҳам муҳим. Мазкур учрашувлар давомида уларни қийнаётган масалалар тингланиб, уларга амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари кўриб чиқилади. ФИФА саммитлари орқали бутун дунё футболидаги глобал муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қиламиз", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди ФИФА президенти Жанни Инфантино бўлажак саммит ҳақида.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz