Қайднома

Қидирув

Карло Анчелотти: «Энфилд» билан боғлиқ кўп ёқимли хотираларим бор»

Карло Анчелотти: «Энфилд» билан боғлиқ кўп ёқимли хотираларим бор»

  11.12.2018 13:35
  0
  483
Карло Анчелотти: «Энфилд» билан боғлиқ кўп ёқимли хотираларим бор»

Италиянинг «Наполи» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Европа чемпионлар лигаси доирасида «Ливерпуль» жамоасига қарши ўйинда жамоасининг ҳимоявий ўйин намойиш қилмаслиги ҳақида гапириб ўтди.

«Ливерпуль» плэй-офф босқичига чиқиши учун «Наполи» футболчиларини 1:0 ҳисобига ёки иккита тўп фарқи билан мағлуб қилиши керак бўлади.

«Менинг «Энфилд» ҳақида кўп хотираларим бор. Охиргиси ёқимли бўлган, чунки мен у ерда «Челси» билан совринни қўлга киритганман.

Бу жуда ҳам оғир ва қизиқарли ўйин бўлади. Биз у ерга ўзимизнинг доимий ўйинимизни кўрсатиш учун борамиз. Автобус қўйиш самарасиз иш бўлади. Бундан ташқари биз бундай ўйнамаймиз ҳам.

Ўйинда устунлик қилишга ҳаракат қиламиз ва йигитлар майдонда борини бериб ўйнашга тайёр. Биз у ерга ҳужумкор ўйин кўрсатиш учун борамиз», - дейди Анчелотти.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz