Қайднома

Қидирув

Маурисио Почеттино: «Пул футболда ҳар доим ҳам ёрдам бермайди»

Маурисио Почеттино: «Пул футболда ҳар доим ҳам ёрдам бермайди»

  11.12.2018 18:46
  0
  349
Маурисио Почеттино: «Пул футболда ҳар доим ҳам ёрдам бермайди»

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино клубнинг молиявия шароитини АПЛнинг бошқа клубларига нисбатан таққослаб чиқди.

«Агар «Тоттенхэм»нинг инвестиция ёки бюджетини таққослайдиган бўлсак, «Эвертон», «Вест Хэм» ёки «Лестер» клублари билан бир поғонада жойлашган, «Манчестер Сити» ёки «Манчестер Юнайтед» каби катта клублардан узоқмиз.

Аммо очколар бўйича бошқаларга нисбатан биз яқинроқмиз. Ўтган мавсум якунларига кўра ҳам шундай эди. Бюджетга қараганда очколар бўйича анча яқинроқмиз.

Ўйинни фақатгина бюджет ёрдамида ошириш осон эмас. Инвестиция учун, ўйин фалсафаси, усулини яратиш учун вақт керак. Ўйлайманки, «Тоттенхэм» клубида аниқ бир режа бор.

Баъзида пуллар ёрдам беради, лекин бу муҳими эмас. Охир оқибат ҳамма пул тикади, аммо фақатгина битта жамоа ғалаба қозонади», - дейди Почеттино.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz