Қайднома

Қидирув

Деле Алли: «Камп Ноу»да ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатмоқчимиз»

Деле Алли: «Камп Ноу»да ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатмоқчимиз»

  11.12.2018 22:45
  0
  394
Деле Алли: «Камп Ноу»да ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатмоқчимиз»

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли ЕЧЛ 6-тури доирасида «Барселона»га қарши кечадиган баҳс олдидан рақиб ҳужумчиси Лионель Мессини мақтаб ўтди.

«Месси шундай ўйинчики, унинг қилган ишлари барчани лол қолдиради. Менимча, у дунёнинг энг яхши футболчиси, унинг ўйини роҳат бағишлайди.

Лео бизга қарши ўйнамаслиги мумкинми? Ростини айтсам, улар таркибда қандай ўзгариш қилишлари мени қизиқтирмайди. Биз «Барселона»га қарши ўзимиздаги ишонч билан ўйнаймиз. Қийин бўлишини биламиз, аммо улар одам ва улар ҳам адашишади. Биз фақат уларнинг хатосини жазолашимиз керак, биз буни қила оламиз.

«Барселона» – дуёнинг энг кучли клубларидан бири. Уларда ажойиб футболчилар бор. Кимлардир «Камп Ноу»да ўйнашни болалигидан орзу қилади ва биз у ерда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатмоқчимиз. Биз тайёрмиз.

Қийин ўйин бўлади, аммо айнан мана шундай энг кучли жамоаларга қарши кечадиган баҳсларда ўзингни кўрсатиш учун ҳам ўйнагинг келади. Биз у ерга ғалаба қозонишимизга ишонган ҳолда йўл оламиз», – дейди Алли.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz