Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль»га Паскаль Гросс керак

«Ливерпуль»га Паскаль Гросс керак

  12.12.2018 12:44
  0
  442
«Ливерпуль»га Паскаль Гросс керак

«Ливерпуль» клуби қишги трансфер мавсумида «Брайтон» ярим ҳимоячиси Паскаль Гроссни сотиб олмоқчи. Ўтган мавсум 27 ёшли футболчи ўз клубида энг яхши футболчи деб тан олинди – у 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Mirror нашрининг маълумотига кўра, Гросснинг трансферига «Ливерпуль» устози Юрген Клопп қизиқмоқда. Унинг фикрига кўра, ватандоши таркибда ўзгартириш киритиш фойдали бўлади. Таъкидланишича, қизиллар футболчини 15 миллион фунт эвазига сотиб олмоқчи (таҳминан 16,6 миллион евро).

Жорий мавсум Гросс тез-тез олаётган жароҳатлари туфайли Англия чемпионатида атиги 8 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди. «Ливерпуль» клуби айни дамда мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz