Қайднома

Қидирув

Жавоҳир Сидиқов: «Қўқонда шароитлар доим яхши бўлган»

Жавоҳир Сидиқов: «Қўқонда шароитлар доим яхши бўлган»

  12.12.2018 07:15
  0
  515
Жавоҳир Сидиқов: «Қўқонда шароитлар доим яхши бўлган»

Мана ҳаш-паш дегунча Pepsi суперлига 2018 ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди. Якунига етган мавсумда “Қўқон-1912” жамоасида мухлисларнинг энг ёқимтой футболчиси , шубҳасиз Жавоҳир Сидиқов бўлди. Жавоҳир Сидиқов ўзининг ёрқин ўйинлари билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купернинг ҳам назарига тушди.

Кўп сонли мухлисларимизнинг қизиқишларини инобатга олиб, Жавоҳир Сидиқов билан қисқача суҳбат уюштирдик.

-Жавоҳир якунланган мавсум сизда қандай таассурот қолдирди ?

-Бу йилги чемпионатдан таассуротларим яхши. Чемпионатимиз  олдинга қараб силжияпти деб айта оламан. Чемпионат формати ўзгаргани  ўйинларда шиддатни оширди. Формат ўзгариши қайсидир жамоаларга яхши  бўлди, қайсидир жамоаларга эса қийинчилик олиб келди.

Масалан “Пахтакор” ва “Қўқон-1912” жамоалари 1-босқичдан сўнг кўп очколарини йўқотишди. “Олтин очко” қоидаси бўлмаганида бизнинг жамоа ҳам мавсумни юқорироқ ўринларда якунлаган бўлар эди.

Энди бу баҳона эмас, ҳаммаси йил бошидан белгилаб берилган қоидалар эди. Балким келаси мавсумда форматимизда яна ўзгариш бўлар, “олтин очко” қоидасини кўриб чиқишар.

-“Қўқон-1912” жамоасининг кўрсатган натижаси жамоага мос бўлдими, яъни жамоа ўзи учун муносиб ўринни  эгалладими?

– Албатта биз мавсум бошида кўзлаган мақсадларга эриша олмадик. Жамоадаги футболчиларнинг салоҳияти, жамоадаги ички муҳитнинг ажойиблиги, йигитларнинг бир-бирларига бўлган муносабатларнинг яхшилигини ҳисобга олганда , албатта эгаллаган ўрнимиз жамоамизга мос бўлмади.

Қўқонда яхши жамоа шаклланган. Бундай натижага нима сабаб бўлди дейишингиз мумкин. Бизга бу йил бироз омад ҳам  етишмади, уйдаги ўйинларимизда кутилмаган очколарни йўқотиб қўйдик. Биринчи даврада кўпроқ сафарда ўйнадик, ёмон натижага эришмагандик.

Иккинчи даврада ўз майдонимизда янада кўпроқ очко жамғаришни ният қилган эдик. Албатта айб ўзимизда, майдонда ҳаракат қилган футболчиларда. Яхшиям мавсум сўнггида ўзимизга келиб олдик ва керакли очколарни жамғардик.

photo_2018-09-24_04-53-08

 Қўқонда яратилган шароитлар сизни қониқтирмоқдами?

-Мана Қўқонда уч йил тўп сурган бўлсам , яратилган шароитлар ҳар доим яхши бўлган. Яшаш жойлари, озиқ-овқат ва ҳакозо ҳаммаси жойида. Молиявий томондан ҳам муаммолар бўлгани йўқ.

Тўғри баъзида бироз кечикиб олгандирмиз маошларни, лекин ҳеч ким ҳали жамоадан норози бўлгани йўқ.

-Бош мураббий ҳақида ҳам фикрларингизни эшитсак

Бош мураббийимиз Нўъмон ака Ҳасанов билан анчадан буён бирга ишлаймиз. Бир сўз билан айтишим мумкин , ўз ишининг устаси. Машғулотларга ҳам , ҳар бир ўйинга ҳам жиддий ёндошадилар. Керак бўлган жойида жудаям талабчан, қаттиққўл бўладилар.

Ҳамма нарсани меъёрида олиб боришади. Жойи келганда футболчилар билан ҳазил-ҳузул қилиб , йигитларни кайфиятини кўтаришни ҳам биладилар.

IMG_1124

-Ўзбекистон миллий терма жамоасидан, Осиё чемпионатида қандай натижа кутяпсиз?

– Албатта ҳар битта жамоа, мусобақага  ҳеч қачон ютқазаман деб бормайди. Ҳамма ўз олдига қандайдир мақсадни қўяди. Мен ўйлайманки, бизнинг жамоамиз ҳам юксак мақсадларни кўзлаб чемпионатга боради.

Янги мураббий, янгича ўйин услуби, ҳамма нарса янгича бўлиб, натижа ҳам яхши бўлади деб умид қиляпман. Ўзекистон терма жамоаси футболчилари ҳам бошқалардан кам эмасликларини Осиёга кўрсатишади деб ўйлайман.

-Келгусидаги режаларингиз қандай?

-Мавсум энди тугади. Бироз ҳордиқ чиқаряпмиз, лекин ҳозир ҳам ҳар куни маълум график асосида  машғулот қилиб турибман. Терма жамоа йиғинига таклиф олдим. Ҳар битта футболчининг орзуси , мамалакатнинг бош терма жамоасида ўйнаш. Менинг ҳам ҳозир барча ўй-хаёлим терма жамоанинг асосий таркибига кириш учун машғулотларга қаратилган. Терма жамоа бош мураббийининг эътиборига тушиш осон эмас. Купер жудаям талабчан мураббий экан.

Қўқондан кетаманми ёки яна жамоада ўйнашни давом эттираманми буни вақт кўрсатади. Албатта таклифлар бор, лекин нима бўлганда ҳам жамоа раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда иш юритамиз. Мен Қўқонда футболчи сифатида танилдим, шаклландим.

Шунинг учун бу жамоадан қарздорман, мабодо бошқа жамоага кетадиган бўлсам ҳам, бу иш клуб раҳбарлари билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилади. Ҳозирги кунда эса бу масалани ўйлаб ҳам кўрганим йўқ.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz