2019 йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу турнирда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси «F» гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония термаларига қарши кураш олиб боради.
Мазкур мусобақа давомида ҳар бир иштирокчи учун алоҳида автобус ажратилиб, унга жамоа шиори ёзиб қўйилади. Осиё футбол конфедерацияси расмий сайтида барча термаларнинг Осиё кубоги-2019даги шиори учун овоз бериш жараёни бўлиб ўтганди. Ҳафта аввалида ОФК расмий «Твиттер»и сўров натижаларини эълон қилди.
Бу борада терма жамоамиз учун 3та шиор варианти тақдим этилганди:
«КУЧ БИРЛИКДА» — «FORCE IN UNITY»
«БИТТА ОСИЁ. БИТТА ЖАМОА, БИТТА ОРЗУ» — «ONE ASIA. ONE TEAM. ONE DREAM»
«БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН» — «HERE WE ARE. UZBEKISTAN»
Якунда «БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН» — «HERE WE ARE. UZBEKISTAN» шиори ғолиб чиқди. Эндиликда у Осиё кубоги давомида термамиз вакилларига ажратиладиган автобусда акс этади.
Қуйидаэътиборингизгабарчажамоаларнингшиорлариникелтирибўтамиз:
«А» гуруҳи
БАА: «Бизнинг вақтимиз келди»
Таиланд: «Чансуек. Биргаликда бир тану бир жон бўлиб»
Ҳиндистон: «Кўк йўлбарслар - миллат умиди»
Баҳрайн: «Ҳеч қачон «ҳеч қачон» дема»
«В» гуруҳи
Австралия: «Қаҳрамонлар» юксалади»
Сурия: «Битта жамоа. Битта миллат. Битта Сурия»
Фаластин: «Биз ғолиб бўламиз. Биз - Фаластинмиз»
Иордания: «Иорданияни фахрланишга мажбур қил»
«С» гуруҳи
Жанубий Корея: «Биз қизиллармиз»
Хитой: «Бир хил орзу учун курашиб»
Қирғизистон: «Оқ лочинлар»
Филиппин: «Иложи йўқ иш орзусида»
«D» гуруҳи
Эрон: «80 миллион одам. Бир миллат. Битта юрак уриши»
Ироқ: «Шерлар ҳамиша ғолиб чиқишади»
Вьетнам: «Олтин юлдуз жангчилари»
Яман: «Ҳеч қачон таслим бўлма»
«Е» гуруҳи
Саудия Арабистони: «Саҳродан қитъа тахти сари»
Қатар: «Биз ва миллатимиз ажойиблигидан фахрланамиз»
Ливан: «Сидрлар* келмоқда»
КХДР: «Чхоллима** руҳи билан»
* Ливан рамзи бўлган дарахт.
** Корея афсонасидаги қанотли тулпор.
«F» гуруҳи
Япония: «Барчани ҳурмат қилиб, ҳеч кимдан қўрқмай»
Ўзбекистон: «БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ. ЎЗБЕКИСТОН»
Уммон: «4 миллион юрак, битта орзу»
Туркманистон: «Яшил майдон, яшил жамоа, яшил Туркманистон»
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20