Қайднома

Қидирув

Икром Алибоев фаолиятини хорижда давом эттиради

Икром Алибоев фаолиятини хорижда давом эттиради

  13.12.2018 12:27
  0
  922
Икром Алибоев фаолиятини хорижда давом эттиради

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Икром Алибоев Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда Championat.asia сайти хабар бермоқда.

Алибоев ва "Сеул" ўртасидаги тузилган шартнома 2021 йилгача амал қилади.

"Сеул" аъзосига айланганимдан хурсандман. Клуб тарихи бой, стадиони ҳам ажойиб. "Сеул" вакиллари мени илиқ кутиб олишди. Ушбу клуб сафида Сервер Жепаров муваффақиятга эришган. Мен ҳам "Сеул" тарихига киришга умид қиламан" - дейди Алибоев.

Эслатиб ўтамиз, Сервер Жепаров 2010-2011 йилларда "Сеул" шарафини ҳимоя қилган ва жамоа билан Жанубий Корея чемпионига айланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz