Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: Ҳафтанинг энг чиройли голи ва қуръа ҳақида

ЕЧЛ: Ҳафтанинг энг чиройли голи ва қуръа ҳақида

  13.12.2018 19:05
  0
  512
ЕЧЛ: Ҳафтанинг энг чиройли голи ва қуръа ҳақида

УЕФА ташкилоти ўзининг расмий сайтида ​ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голига даъвогарларни эълон қилди.​ Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.

Лерой Сане («Манчестер Сити») — «Хоффенхайм»га урилган гол муаллифи; Усмон Дембеле («Барселона») — «Тоттенхэм» дарвозасига киритилган гол муаллифи; Набил Фекир («Лион») — «Шахтёр» дарвозасига киритилган гол муаллифи; Пауло Дибала («Ювентус») — «Янг Бойз»га киритилган гол муаллифи.

Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида амалга оширилмоқда. Айтганча, Чемпионлар Лигаси нимчоракфинал босқичининг қуръаси 17 декабрь куни, Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилади, деб хабар бермоқда УЕФА сайти.

Жамоалар иккита саватчага ажратилади. Биринчи саватга гуруҳ ғолиблари - «Бавария», «Барселона», «Боруссия» (Дортмунд), «Манчестер Сити», «Порту», «Пари Сен-Жермен», «Реал» ва «Ювентус» жойлаштирилади.

Иккинчи саватга гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар - «Атлетико», «Аякс», «Ливерпуль», «Лион», «Манчестер Юнайтед», «Рома», «Тоттенҳэм» ва «Шальке-04» жойлаштирилади.

Муҳим жиҳати: битта мамлакат вакиллари ва битта гуруҳдан жой олган жамоалар 1/8 финалда бир-бирига дуч келмайди. Чемпионлар Лигаси финали 2019 йил 1 июнь куни Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида ўтказилади.


Манба: daryo.uz, kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz