Қайднома

Қидирув

Футбол агенти: “ИНТЕР” - МЕССИ УЧУН ЯГОНА ДАЪВОГАР

Футбол агенти: “ИНТЕР” - МЕССИ УЧУН ЯГОНА ДАЪВОГАР

  13.12.2018 22:16
  0
  534
Футбол агенти: “ИНТЕР” - МЕССИ УЧУН ЯГОНА ДАЪВОГАР

Италиялик агент Алессио Сундас “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг “Интер”га ўтиши бўйича музокаралар ўтказганини таъкидлади. Таъкидлаш жоизки, Сундас ўтган йили ҳам аргентиналик футболчининг трансфери устида ишлаган, аммо якунда келишув амалга ошмаганди.

- Шу кунларда “Барселона” бош директори ҳамда Мессининг отаси билан хат ёзишмалари орқали гаплашдим. Бу сафар уларнинг жавобларида аввалгидек қатъий рад этиш ҳолати кузатилмади. Бу эса Леони Италия чемпионатида кўриш учун кичик бўлсада имконият бор эканлигини англатади. Дастлаб мазкур трансферни “Наполи” билан амалга ошириш ғояси туғилганди, зеро айнан Месси - ватандоши Марадонанинг Наполидаги тарихини такрорлайдиган ягона футболчи. Бироқ ҳамма жамоалар ҳам ўз таркибларига Лионелдек ўйинчини қўшиб олиш имкониятига эга эмаслар. Мисол учун, “Милан”да молиявий “фэйр-плей” бунга йўл қўймайди. Ишончим комилки, “Интер” Месси учун ягона даъвогар саналади. Ушбу трансфер амалга ошса, Роналдунинг “Ювентус”га ўтиши каби воқеа рўй берарди, - дея Сундаснинг сўзларидан иқтибос келтирди Calciomercato.com Radio Goal 24 эфиридаги маълумотларга таяниб.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz