Қайднома

Қидирув

Европа Лигасида плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум: устунлик ҳамон испанларда

Европа Лигасида плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум: устунлик ҳамон испанларда

  14.12.2018 11:15
  0
  521
Европа Лигасида плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум: устунлик ҳамон испанларда

Европа Лигасининг гуруҳ босқичи ўз якунига етди. Кеча кейинги босқичда курашни давом эттирадиган 11 та жамоа номи маълум бўлди.

6-тур натижаларига асосан қуйидаги клублар плей-офф йўлланмасини қўлга киритди: «Вильярреал», «Севилья», «Краснодар», БАТЭ, «Ренн», «Мальме», венский «Рапид», «Олимпиакос», «Селтик», «Славия», «Генк».

Ушбу 13та клуб муддатидан олдин минимум вазифани уддалаб бўлган эди: «Арсенал», «Айнтрахт», «Динамо» Загреб, «Динамо» Киев, «Ред Булл Зальцбург», «Зенит», «Челси», «Лацио», «Спортинг», «Фенербахче», «Байер», «Бетис», «Цюрих».

Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичини учинчи ўринда якунлаган жамоалар эндиликда Европа Лигаси соврини учун курашга қўшилади: «Брюгге», «Интер», «Наполи», «Галатасарай», «Бенфика», «Шахтер», «Виктория» и «Валенсия».

Иккинчи даражали еврокубок мусобақаси плей-оффида Испаниядан 4та клуб қатнашади, бу – бошқа лигалар билан таққослаганда энг юқори кўрсаткич. Ла Лиганинг учала вакили – «Вильярреал», «Севилья» ва «Бетис» ўз гуруҳларида пешқадамга айланишди, «Валенсия» эса ЕЧЛдан келиб қўшилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, турнирда испан клублари барчадан кўп – 11 маротаба бош совринни қўлга киритган.

1/32 финал босқичи жуфтликлари 17 декабрь, душанба куни қуръа ташлаш орқали аниқланади. Босқичнинг илк ўйинлари 14 февралда, жавоб учрашувлари эса бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz