Қайднома

Қидирув

Осиё Кубогидаги рақибимиз Уммон Тожикистонни мағлуб этди

Осиё Кубогидаги рақибимиз Уммон Тожикистонни мағлуб этди

  14.12.2018 12:20
  0
  383
Осиё Кубогидаги рақибимиз Уммон Тожикистонни мағлуб этди

Хабарингиз бор, келаси йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.   Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур мусобақанинг "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. 9 январь куни Осиё Кубогидаги илк ўйинимиз Уммон терма жамоасига қарши Шаржа шаҳридаги "Sharjah stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтади.    Мусобақадаги мазкур рақибимиз Уммон терма жамоаси кеча 13 декабрь куни Маскат шаҳрида ён қўшниларимиз Тожикистон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.    Ўйиндан сўнг Тожикистон терма жамоасини бошқараётган таниқлик ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: "Футболчиларимиз бугун яхши ҳаракат қилишди. Аммо иккита қўпол хато мағлубиятга учрашимизга сабабчи бўлди. Натижа салбий бўлишига қарамай, йигитлар кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилишаётгани менга ёқди. Тожикистон терма жамоасининг салоҳияти бор. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришимизга ишончим комил".   Энди 16 декабрь куни Уммон терма жамоаси Тожикистонга  қарши яна битта ўртоқлик ўйини ўтказади.    Ўртоқлик ўйини Уммон – Тожикистон – 2:1 Голлар: Муҳаммад Ал-Ҳасаний, 74 (1:0). Мўътаз Солиҳ, 76 (2:0) - Шарафжон Солиҳов, 89 (2:1). Уммон: Аҳмад Фараж Ал Раваҳий, Муҳаммад Фараж, Муҳсин Гавҳар, Аҳмад Муборак, Холид Ал Барикий, Комил Ал Аҳмадий, Муҳсин Ал Ҳасаний, Али Салим, Мўътаз Солиҳ, Ҳариб Ал Саъдий, Аҳмад Ал Кабий. Тожикистон: Шохруҳ Қирғизбоев, Сиёвуш Асроров, Хуршед Бекназаров, Зоир Жўрабоев, Бахтиёр Қаландаров (Ҳусейн Нурматов, 80), Амирбек Жўрабоев (Кароматулло Саидов, 84), Ахтам Назаров, Муҳаммаджон Раҳимов(Шервони Мабатшоев, 77), Комрон Турсунов, Эҳсони Панжшанбе (Шарафжон Солиҳов, 87), Жаҳонгир Эргашев (Шериддин Бобоев, 69). Огоҳлантиришлар: Хуршед Бекназаров (Тожикистон). Бош ҳакам: Муҳаммад Ҳасан Маҳмуд Арафа (Иордания).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz