Қайднома

Қидирув

«Ювентус» икки футболчиси «Торино»га қарши ўйнамайди

«Ювентус» икки футболчиси «Торино»га қарши ўйнамайди

  14.12.2018 15:18
  0
  403
«Ювентус» икки футболчиси «Торино»га қарши ўйнамайди

Туриннинг «Ювентус» клуби таркиб борасида муаммога дуч келди. Хабарингиз бор, «Янг Бойз»га қарши ўйинда Хуан Куадрадо жароҳат олган эди. У ва Жоау Канселу  «Торино»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Португалиялик футболчининг мушакларида муаммо кузатилганлиги учун ўтган ўйинда қайдномага киритилмаган эди. Куадрадонинг жароҳат тафсилотлари эса ҳозирча номалум.

Football Italia нашрининг хабар беришича, жароҳат олган футболчиларнинг ўрнига Аллегри Маттиа де Шильо ва Алекс Сандрони майдонга туширади.

Маълумот учун, «Торино» – «Ювентус» учрашуви 15 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz