Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» Мендининг ўрнига бошқа футболчини мўлжаллаб қўйди

«Манчестер Сити» Мендининг ўрнига бошқа футболчини мўлжаллаб қўйди

  15.12.2018 12:33
  0
  356
«Манчестер Сити» Мендининг ўрнига бошқа футболчини мўлжаллаб қўйди

«Манчестер Сити» раҳбариятининг Бенжамин Мендидан кўнгли тўлмади ва эндиликда «Лестер» ҳимоячиси Бен Чилуэллани сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи.

Мендининг 52 миллион евро эвазига «Монако»дан «шаҳарликлар» сафига 2017 йилда ўтганидан кейин асосий таркибда ўйнаб кета олмади. Бунга сабаб тез-тез олинаётган жароҳатлар. Айни дамда ҳам Менди жароҳат олган ва сафга февраль ойи охирида қайтади.

Жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола Мендининг жароҳатлари ва бир неча маротаба тартиб қоидани бузганлигидан норози ва унинг ўрнига 21 ёшли англиялик футболчини сотиб олмоқчи.

Бен «тулкилар» билан икки ой муқаддам 2024 йилгача амал қилувчи янги шартнома имзолаган эди. «Сити» Англия терма жамоаси футболчисини мавсум оралиғида сотиб олиши мумкин 50 миллион фунт атрофида пул таклиф қилишга тайёр.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz