Қайднома

Қидирув

“Бунёдкор”нинг собиқ устози “Бока Хуниорс”ни бошқариши мумкин

“Бунёдкор”нинг собиқ устози “Бока Хуниорс”ни бошқариши мумкин

  15.12.2018 12:55
  0
  386
“Бунёдкор”нинг собиқ устози “Бока Хуниорс”ни бошқариши мумкин

Аргентинанинг “Бока Хуниорс” жамоаси бош мураббийликка Луис Филипе Сколарини олиб келмоқчи, дея хабар бермоқда Ole.

Манбанинг маълумотига кўра, клуб раҳбарияти Гильерме Баррос Скелотто кетгач, унинг ўрнини босишга муносиб номзодни қидирмоқда. Ўз вақтида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида ишлаган Сколари айни пайт “Палмейрас” устози саналади. Клуб ва 70 ёшли бразилиялик мутахассис ўртасида тузилган шартнома 2020 йилгача мўлжалланган.

Шунингдек, “Бока” бош мураббийлигига номзодлар орасида Мигель Анхель Руссо, Хосе Пекерман ва Антонио Муҳаммад ҳам бор.

Сколари “Бунёдкор”дан ташқари Португалия ва Бразилия термаси, “Челси”, “Крузейро” ҳамда “Гремио” клубларида ишлаган. “Палмейрас” билан шартнома имзолашидан аввал Хитойнинг “Гуанжоу Эвергранд” клубида ишлаб, 2017 йили Чин ўлкасини тарк этганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz