Қайднома

Қидирув

Телефон қўнғироғи: “Ишдан бўшадингиз!”

Телефон қўнғироғи: “Ишдан бўшадингиз!”

  15.12.2018 13:47
  0
  475
Телефон қўнғироғи: “Ишдан бўшадингиз!”

Туркиянинг “Фенербахче” клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи Эрвин Куманнинг истеъфога чиқиши билан боғлиқ тафсилотлар аниқ бўлди. Маълум бўлишича, голландиялик мутахассис ишдан бўшаганини телефон қўнғироғи орқали билган, дея хабар бермоқда Goal.

Турк клуби Европа Лигаси 6-тури доирасидаги Словакиянинг “Спартак Трнава” клубига қарши сафар ўйинидаги мағлубият (0:1)дан кейиноқ Эрвинни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Ушбу мағлубият “Фенербахче”нинг 1/16 финалга чиқишига тўсқинлик қилмади, аммо Словакиядан Туркияга қайтаётганда Куманга клуб мутасаддилари қўнғироқ қилиб, унга раҳбарият қарорини етказишган.

Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни “Фенербахче” бош мураббийлигига Эрсун Янал тайинланганди. Ушбу мутахассис “Фенербахче”га навбатдаги бор қайтишидан аввал “Трабзонспор”да ишлаганди. Аввалроқ Истанбул клубини бошқаришга асосий номзодлардан бири сифатида Зайниддин Зидан кўрилаётгани ҳақида хабар берилганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz