Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Манчестер Сити» навбатдаги ғалабасини расмийлаштирди

АПЛ: «Манчестер Сити» навбатдаги ғалабасини расмийлаштирди

  15.12.2018 19:37
  0
  350
АПЛ: «Манчестер Сити» навбатдаги ғалабасини расмийлаштирди

Англия премьер лигаси 17-тури доирасидаги «Манчестер Сити» ҳамда «Эвертон» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

«Этихад Стэдиум»да кечган қизиқарли баҳс мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Габриэл Жезус 22-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқага келиб дублини расмийлаштирди.

65-дақиқада меҳмонлар вакили Доминик Кэлверт-Льюин битта гол билан жавоб қайтариб ҳисобни қисқартирганди, аммо 4 дақиқа ўтар ўтмас Рахим Стерлинг яна бир бора меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди ва якуний ҳисобни ўрнатди.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 17-ТУР

МАНЧЕСТЕР СИТИ – ЭВЕРТОН 3:1 (1:0)

15 декабрь, «Этихад Стэдиум»

Голлар: 1:0 – 22 Габриэл Жезус, 2:0 – 50 Габриэл Жезус, 2:1 – 65 Кэлверт-Льюин, 3:1 – 69 Стерлинг.

Манчестер Сити: Эдерсон, Лапорт, Отаменди, Уокер, Делф, Гюндоган, Фернандиньо, Марез (де Брюйне, 75), Бернарду Силва, Сане (Стерлинг, 66), Габриэл Жезус.

Эвертон: Пикфорд, Кин, Зума, Динь, Мина, Бернард (Лукман, 57), Андре Гомеш, Ришарлисон, Сигурдссон (Дэвис, 81), Коулмэн (Уолкотт, 57), Кэлверт-Льюин.

Огоҳлантиришлар: Динь (19), Делф (76), Кэлверт-Льюин (76).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz