Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон МТЖ аъзолари Анталия шаҳрига етиб боришди

Ўзбекистон МТЖ аъзолари Анталия шаҳрига етиб боришди

  15.12.2018 22:59
  0
  347
Ўзбекистон МТЖ аъзолари Анталия шаҳрига етиб боришди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.   Бугун эрта тонгда Тошкент - Истамбул - Анталия йўналишида Туркияга парвоз қилган делегациямиз аъзолари ҳозиргина манзилга етиб боришди. Терма жамоамиз аъзолари Анталиядаги "Cornelia Diamond" меҳмонхонасига жойлашишди. Эртадан Туркиядаги дастлабки машғулотлар бошланади.   Туркиядаги ўқув машғулот йиғинига қуйидаги футболчилар жалб қилинган:   Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров ("Локомотив") Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912") Санжар Қувватов ("Насаф") Жавоҳир Илёсов ("Металлург")   Ҳимоячилар: Егор Кримец ("Пахтакор") Анзур Исмоилов ("Локомотив") Достон Турсунов ("Нефтчи") Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив") Олег Зотеев ("Локомотив") Фаррух Сайфиев ("Пахтакор") Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор") Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")   Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков ("Насаф") Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой) Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА) Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор") Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония) Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") Азиз Турғунбаев ("Навбаҳор") Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия) Жасур Яхшибоев ("Пахтакор") Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912") Икром Алибоев ("Локомотив") Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)   Ҳужумчилар: Марат Бикмаев ("Локомотив") Сардор Рашидов ("Локомотив") Иван Нагаев ("Қизилқум")   Футболчиларимиз 29 декабрга қадар Туркияда йиғин ўтказиб, кейин пойтахтимизга қайтиб келишади. 3 кундан кейин эса Осиё Кубогида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетишади.

 


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz