Қайднома

Қидирув

«Олтин тўп»ни «ерлик» олганда…ёки Ҳаммаси 2007 йил бошанганди

«Олтин тўп»ни «ерлик» олганда…ёки Ҳаммаси 2007 йил бошанганди

  18.12.2018 16:07
  0
  875
«Олтин тўп»ни «ерлик» олганда…ёки Ҳаммаси 2007 йил бошанганди

Футбол оламининг энг нуфузли мукофотларидан бири бўлган «Олтин тўп» қаторасига 10 йил мобайнида Роналду ёки Мессига насиб қилди. Сўнгги марта ушбу совринни бошқа футболчи олгани 2007 йилда кузатилиб, ўшанда бразилиялик ярим ҳимоячи Кака энг яхши деб топилганди. Эндиликда 2007 ва 2018 йиллар миллионлар ўйини дунёсида ўзига хос аҳамиятга эга. Чунки айнан шу бир-бирига нисбатан яқинроқ йилларда «Олтин тўп» Месси ва Роналдуга насиб этмади. Кака ва Лука Модрич муваффақият даври ўртасида кўплаб диққатга молик воқеалар кузатилган. Сўнгги марта «Олтин тўп» «ерлик»ка насиб қилганидан, то хорватиялик футболчи мукофотга эга чиққан пайтгача нималар бўлгани сиз учун қизиқарлими? Унда қуйидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

2007 йил футболда

- «Милан» Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи баҳсида «Ливерпул»ни енгиб, Истанбул финалидаги мағлубият учун ўзига хос реванш олди. Мазкур учрашувда Филиппо Инзаги «дубль» расмийлаштирди. «Россонери» сафида ўйнаган бўлажак «Олтин тўп» соҳиби Кака ЕЧЛнинг ўша мавсумида 10та гол урганди.

- Россия термаси «Лужники» стадионида кечган драматик ўйинда Англия устидан иродали ғалабага эришганди. Хиддинк бошчилигидаги жамоа дарвозасини Владимир Габулов қўриқлаган бўлса, Роман Павлюченко «дубль» қайд этганди. Аммо ушбу буюк муваффақиятдан сўнг руслар миллий жамоаси ўзига муаммолар орттирди, Евро-2008 саралашидан хорватлар туфайли чиқди: «шахматчилар» ўшанда янги реконструкциядан чиққан «Уэмбли»да инглизларни енгиб, Россия термасига кўмаклашишганди.

- Лука Модрич Хорватия термасининг асосий футболчиси бўлиб улгурганига қарамай, ҳамон Загребнинг «Динамо»сида ўйнарди. Аммо кўп ўтмай иқтидорли ярим ҳимоячи «Тоттенхэм» сафига қўшилди.

- «Зенит» илк марта Россия чемпионлигини қўлга киритди. «Кўк-оқ-мовийлар» жиддий рақобатда 2018 йилда мамлакат миллий жамоаси билан мундиалда муносиб тарзда қатнашган Станислав Черчесовнинг «Спартак»ини ортда қолдиришганди.

- Криштиану Роналду худди 2018 йилда бўлгани каби, «Олтин тўп» учун сўровда иккинчи ўринни эгаллади.

- 2018 йилнинг энг яхши ёш футбол-чиси номига муносиб кўрилган Килиан Мбаппе ўзининг 9 ёшини нишонлаб, Тьерри Анри билан суратга тушганди.

2007 йил ижтимоий-сиёсий ҳаётда

- Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин вафот этди. Иккинчи президенти Владимир Путин эса йил охирида ушбу лавозимга учинчи раҳбар - Дмитрий Медведевни «тайинлаб», унинг бўлажак сайловлардаги вориси эканлигини таъкидлади.

- Болгария ва Руминия Евроиттифоққа аъзо бўлишди.

- Жанубий ва Шимолий Корея саммит ўтказиб, яриморолда тинчлик ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича келишув имзолашди.

- Рамзан Қодиров Чеченистон Республикаси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

2007 йил электроника ва виртуал оламда

- Apple компанияси дастлабки iPhone смартфонини чиқарди.

- 2007 йил арафасида Павел Дуров «Вконтакте» ижтимоий тармоғига асос солди. Энг машҳур мессенжер мақомини эса ICQ («Аська») ўзида сақлаб қолди.

2007 йил кино оламида

- «Кариб денгизи қароқчилари: Оламнинг бир четида» фильми дунё кинопрокатлари рўйхатида етакчига айланди. Капитан Жек «Туллак» ва жамоа 963 миллион доллар ишлашди.

- Гарри Поттер асари экранларга кўчди: «Гарри Поттер ва Қақнус Ордени» фильми дунё юзини кўрди.

- Энг яхши фильмга аталган «Оскар» «Муртадлар»га насиб қилди, Мартин Скорсезе эса ушбу кинокартинадаги иши учун энг яхши режиссёр деб топилди. Америка Киноакадемияси талқинига кўра, энг яхши эркак роли номинациясида «Шотландиянинг сўнгги қироли» фильмида қатнашган Форест Уитакер ғолиб чиқди. Хорижий тилда яратилган энг яхши фильм сифатида «Ўзгалар ҳаёти» драмаси эътироф этилди.

- Катта экранларда «Трансформерлар», учинчи «Шрек» ҳамда режиссёр Сэм Рэйми ва бош роль ижрочиси Тоби Магуайер иштирокидаги «Ўргимчак одам» фильмлари намойиш этилди.

2007 йил мусиҚа оламида

- Лучано Паваротти вафот этди.

- Бритни Спирс можаролар билан саҳнага қайтди. Унинг MTV Video Music Awards маросимидаги чиқиши узоқ вақт ёдда қоладиган бўлди: ортиқча вазн тўплаган ҳолда чиқиш қилган хонанданинг ҳаракатлари фонограмма ва раққосалар ҳаракатига мос тушмади.

2007 йил адабиёт оламида

- Жоан Роулинг миллионлаб ўқувчилар оромини ўғирлаган сеҳргар бола ҳақидаги еттинчи китобни чоп эттирди. «Гарри Поттер ва ўлим инъоми» ёш Гарри тўғрисидаги асосий серияга якун ясади.

- Нобель мукофоти Дорис Лессингга насиб қилди. Унинг «Майса куйлаяпти», «Олтин дафтар», «Бен одамлар орасида», «Бешинчи чақалоқ», «Севги, яна севги» асарлари энг юқори эътирофга лойиқ кўрилди.

А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz