Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» янги мавсум тайёргарлигини 5 январдан бошлайди

«Навбаҳор» янги мавсум тайёргарлигини 5 январдан бошлайди

  19.12.2018 08:29
  0
  465
«Навбаҳор» янги мавсум тайёргарлигини 5 январдан бошлайди

Юртимизда футбол мавсуми якунланганига ҳали унча кўп вақт бўлганича йўқ.

Жамоалар футболчиларига ортда қолган мавсумдан сўнг бироз ҳордиқ чиқариш имкониятини тақдим этишган. Аксарият жамоалар янги йил арафасида йиғилади ва янги мавсум режаларини тузади.

Мавсум-2018да Суперлига бронза медалларига эга чиққан Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси ҳам айни пайтда футболчиларига дам берган. «Лочинлар» жамоаси 5 январдан ўз қароргоҳида йиғилади. Дастлаб Наманганда машғулотлар олиб борадиган «Навбаҳор» сафида бир қатор маҳаллий ва хорижлик футболчилар кўрикдан ўтиши режалаштирилган.

Сўнгра 20 январь санасидан жамоа Қримда хориж йиғини ўтказади. Наманганликлар Қримда 1 февралга қадар машғулотлар олиб бориши кўзда тутилган.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz