Қайднома

Қидирув

Филипп Райевац: «Локомотив» - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси»

Филипп Райевац: «Локомотив» - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси»

  19.12.2018 17:13
  0
  393
Филипп Райевац: «Локомотив» - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси»

«Локомотив»нинг янги футболчиси Филипп Райевац ўзининг трансфери борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- «Локомотив» вакиллари менга учинчи марта таклиф билан чиқишди. Ўтган йили қишда ҳам менга ушбу клуб таклиф билан чиққанди. Бироқ мен «Бунёдкор» билан шартнома имзолагандим. Ёздаёқ «Локомотив»га ўтмоқчи эдим. Бироқ бу амалга ошмади. Шукурки, энди клуб билан келишдим.

Кейинги йили «Локомотив» таркибида ўйнашдан хурсандман. Ушбу жамоа билан Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш истагим жуда кучли. Жамоанинг мамлакат чемпионлигини ҳимоя қилишида ва Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқишига ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Жамоанинг тактик жиҳатдан тартибли ўйин кўрсатиши менга маъқул келмоқда. Айниқса, Марат Бикмаев ва Икром Алибоевларнинг ўйинлари менга ёқади. Марат Бикмаев сўнгги икки-уч мавсумда кўплаб голлар уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди.

Ундан ташқари ҳимоячи Анзур Исмоиловни қаттиқ ҳурмат қиламан. Айнан улар ўз позицияларида «Локомотив»нинг якунланган мавсумдаги энг яхши футболчилари бўлишди деб ҳисоблайман.

Икки жамоа таркибида «Локомотив»га қарши ўйинларда қатнашдим. Айта оламанки, «Локомотив» - мен қарши ўйнаган Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz