Қайднома

Қидирув

"Локомотив"дан учинчи трансфер, бу сафар Азизбек Ҳайдаров...

"Локомотив"дан учинчи трансфер, бу сафар Азизбек Ҳайдаров...

  19.12.2018 17:55
  0
  525

Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони, тажрибали футболчи Азизбек Ҳайдаров "Локомотив" билан шартнома имзолади. 1985 йилнинг 8 июль куни Тошкентда таваллуд топган ярим ҳимоячи 2004-2007 йиллар давомида "Локомотив" таркибида ҳаракат қилиб, кейинчалик "Бунёдкор"га ўтганди.

Шундан кейин 7 йил давомида БААда фаолият олиб борган Азизбек Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги ишончли ўйинлари билан барчанинг ишончини қозонди. Ҳайдаров Ўзбекистон миллий термаси таркибида 71 ўйинда қатнашди ва жамоанинг таянчи бўла олди. 2018 йилги мавсумнинг ярмида "Бунёдкор"га бориб қўшилган Азизбек жамоанинг етакчисига айланди ва 12 ўйинда 3 гол киритишга муваффақ бўлди.

Мамнуният билан Азизбек Ҳайдаровнинг жамоамизга қайтганини эълон қилишдан хурсандмиз.

Азизбек Ҳайдаров ўйнаган жамоалар
2004–2007 "Локомотив" 19 (2)
2007–2011 "Бунёдкор" 143 (8)
2011–2017 "Ал Шабаб" (БАА) 123 (13)
2017–2018 "Ажман" 19 (0)
2018– "Бунёдкор" 12 (3)

Эслатиб ўтамиз, мазкур трансфер "Локо" учун 3-си ҳисобланади. "Темирйўлчилар" куни кеча АГМК вакили Йован Жокич ва "Бунёдкор" аъзоси Филип Раевацларни ўз сафларига қўшиб олишгандию  


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz