Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 6-турнинг ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАРи ҳақида...

ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 6-турнинг ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАРи ҳақида...

  20.12.2018 01:28
  0
  658
ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 6-турнинг  ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАРи ҳақида...

Европа ЧЛ гуруҳ босқичи якун топган бўлсада, қуйида айнан якуний турнинг қизиқарли статистикасини келтиришни маъқул кўрдик...

Дарвоза томон аниқ зарбалар сони бўйича етакчи футболчилар: Неймар («ПСЖ») - 16та; Роберт Левандовски («Бавария») - 15та; Эдин Жеко («Рома») - 12та.

Дарвоза томон ноаниқ зарбалар сони бўйича етакчи футболчилар: Луис Суарес («Барселона») - 13та; Килиан Мбаппе («ПСЖ») - 11та; Маркус Рашфорд («МЮ») - 10та.

Энг кўп сариқ карточка олган футболчилар: Муҳаммад Али Камара («Янг Бойз»), Николас Тальяфико («Аякс») - 4тадан. Жами 393та сариқ ва 18та қизил карточка кўрсатилди.

Энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: Дензел Дюмфрис (ПСВ) - 18 марта; Жоэлинтон («Хоффенхайм») - 16 марта; Лорис Бенито («Янг Бойз»), Эрик Ламела («Тоттенхэм»), Жуниор Мораес («Шахтёр») - 15 мартадан.

Қўполликдан энг кўп жабр чеккан футболчилар: Неймар («ПСЖ») - 34 марта; Эрвинг Лосано (ПСВ) - 24 марта; Гжегож Криховяк («Локомотив») - 19 марта.

Энг яхши тўп оширувчи футболчилар: Аксель Витцель («Боруссия» Д.) - 447тадан 427таси аниқ, 96 фоиз аниқлик; Мануэль Аканжи («Боруссия» Д.) - 462тадан 439таси аниқ, 95 фоиз аниқлик; Тони Кроос («Реал») - 558тадан 522таси аниқ, 94 фоиз аниқлик; Серхио Бускетс («Барселона») - 464тадан 438таси аниқ, 94 фоиз аниқлик. 11 нафар футболчи ҳисобида 400тадан кўп аниқ узатма бор.

Чап оёқда гол уриш бўйича етакчи футболчилар: Лионель Месси («Барселона»),   Пауло Дибала («Ювентус») - 5тадан.

Ўнг оёқда гол уриш бўйича етакчи футболчилар: Роберт Левандовски («Бавария») - 6та; Андрей Крамарич («Хоффенхайм») - 4та.

Бош билан гол уриш бўйича етакчи футболчилар: Гарри Кейн («Тоттенхэм»), Карим Бензема («Реал»), Роберт Левандовски («Бавария»), Люк де Йонг (ПСВ), Эмерик Ляпорт («Манчестер Сити») - 2тадан.

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи футболчилар: Роберт Левандовски («Бавария») - 8та; Эдин Жеко («Рома»), Лионель Месси («Барселона»), Душан Тадич («Аякс») - 5тадан.

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича етакчи футболчилар: Андрей Крамарич («Хоффенхайм»), Неймар («ПСЖ»), Габриэль Жезус («Манчестер Сити») - 2тадан.

Энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар: Марсело Брозович («Интер») - 73447 метр; Жошуа Киммих («Бавария») - 70442 метр; Рууд Вормер («Брюгге») - 69840 метр; Душан Тадич («Аякс») - 69150 метр. 16 нафар футболчи 66 километрдан кўп масофа босиб ўтди.

Энг кўп гол урган жамоалар: «ПСЖ» - 17та; «Манчестер Сити» - 16та; «Бавария», «Порту» - 15тадан.

Энг кам гол урган жамоалар: «Монако», АЕК - 2тадан; «Янг Бойз», «Локомотив» - 4тадан.

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: «Бавария» - 15та; «ПСЖ», «Порту», «Манчестер Сити» - 13тадан.

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: «Барселона» - 4та; «ПСЖ», «Манчестер Сити» - 3тадан.

Жарима майдони ташқаридан гол урмаган жамоалар: 10та.

Пенальти орқали гол уриш бўйича етакчи жамоалар: «Порту», «Ливерпуль» - 3тадан.

Энг кўп сариқ карточка олган жамоалар: «Валенсия» - 20та; «Атлетико» - 18та; «Аякс», «Црвена Звезда» - 17тадан.

Энг кам сариқ карточка олган жамоалар: «Рома» - 7та; «Манчестер Сити», «Реал», «Брюгге» - 8та.

Энг кўп қизил карточка олган жамоалар: АЕК, «Хоффенхайм», ЦСКА, «Янг Бойз» - 2тадан.

Дарвоза томон энг кўп зарба берган жамоалар: «Барселона», «Реал» - 118тадан; «Манчестер Сити» - 116та.

Дарвоза томон энг кам зарба берган жамоалар: АЕК - 37та; «Црвена Звезда» - 43та; «Брюгге» - 48та.

Дарвоза томон энг кўп аниқ зарба берган жамоалар: «ПСЖ» - 48та; «Рома» - 45та; «Барселона» - 44та.

Дарвоза томон энг кўп ноаниқ зарба берган жамоалар: «Реал» - 53та;  «Манчестер Сити» - 51та; «Барселона» - 45та.

Энг кўп бурчак тўпи тепган жамоалар: «Реал» - 61та; «Тоттенхэм» - 43та; «Бавария» - 41та.

Энг кам бурчак тўпи тепган жамоалар: «Брюгге» - 15та; «Црвена Звезда» - 17та; «Лион» - 18та.

Энг кўп «пас» узатган жамоалар: «Боруссия» Д. - 4447та (90 фоиз аниқ); «Барселона» - 4247та (89 фоиз аниқ); «Реал» - 4212та (89 фоиз аниқ).

Энг кам «пас» узатган жамоалар: ПСВ - 1931та (76 фоиз аниқ); «Црвена Звезда» - 1948та  (74 фоиз аниқ); «Виктория» Пл. - 2243та  (80 фоиз аниқ).

Тўпга эгалик қилиш бўйича етакчи жамоалар: «Реал» - 62 фоиз; «Барселона», «Боруссия» Д. - 60 фоиз; «Манчестер Сити» - 59 фоиз.

Тўпга эгалик қилиш бўйича мақтанолмайдиган жамоалар: «Црвена Звезда» - 35 фоиз; ПСВ - 37 фоиз; «Виктория» Пл., «Брюгге» - 41 фоиз.

Энг «қўпол» ўйин: «Аякс» - «Бавария» (29та қўполлик, 5та сариқ ва 2та қизил карточка).

Энг «тартиб»ли ўйин: «Боруссия» Д. - «Монако» (16та қўполлик, сариқ ва қизил  карточка йўқ).

Дарвоза томон энг кўп зарба берилган ўйин: «Лион» - «Хоффенхайм» (46та зарба, 19таси аниқ).

Дарвоза томон энг кам зарба берилган ўйин: «Брюгге» - «Атлетико» (13та зарба, 5таси аниқ).

Энг кўп «пас» берилган ўйин: «Боруссия» Д. - «Брюгге» (1390та, 1254таси аниқ).

Энг кам «пас» берилган ўйин: «Порту» - «Галатасарой» (695та, 532таси аниқ).

Пенальтилар статистикаси: 33та, 25таси самарали.

Тўпурарлар: Роберт Левандовски («Бавария») - 8та; Лионель Месси («Барселона»), 6та; Эдин Жеко («Рома»), Пауло Дибала («Ювентус»), Андрей Крамарич («Хоффенхайм»), Мусса Марега («Порту»), Неймар («ПСЖ»), Душан Тадич («Аякс») - 5тадан; Рафаэль Геррейру («Боруссия» Д.), Антуан Гризманн («Атлетико»), Мауро Икарди («Интер»), Гарри Кейн («Тоттенхэм») - 4тадан.

Энг яхши ассистентлар: Риёд Маҳрез («Манчестер Сити»), Карлос Солер («Валенсия») - 4тадан.

 

Захира ўриндиҒи

вакиллари улуши

5та гол

«Боруссия» Д.: Рафаэль Геррейру - 2та, Кристиан Пулишич, Якоб Ларсен, Жейдон Санчо

2та гол

«Бенфика»: Алфа Семеду, Жедсон

«МЮ»: Хуан Мата, Маркус Рашфорд

1та гол

«Аякс»: Донни ван де Беек

«Бавария»: Кингсли Коман

«Барселона»: Малком

«Галатасарой»: Селжук Инан

«Ливерпуль»: Роберто Фирмино

«Локомотив»: Жефферсон Фарфан

«Манчестер Сити»: Бернарду Сильва

«Порту»: Отавио

«Реал»: Мариано Диас

«Тоттенхэм»: Кристиан Эриксен

«Хоффенхайм»: Жоэлинтон

«Шахтёр»: Майкон

«Ювентус»: Пауло Дибала

 

РЕКОРДЛАР, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР...

1 - «Боруссия» Д. гуруҳ босқичининг 5та ўйинида гол қўйиб юбормаган Германиянинг биринчи клуби бўлди.

1 - «Барселона» ЧЛда 2006 йилнинг декабридан буён илк марта ўйинни назорат қилиш бўйича рақибига имкониятни бой берди: 48,8 фоиз.

4 - ЦСКА М. дарвозабони Игорь Акинфеев бир мавсум доирасида «Реал»га қарши кечган 2та ўйинда гол қўйиб юбормаган 4-футболчи бўлди. Бунга қадар Эдвин ван дер Сар («Аякс», 1995|1996), Йенс Леманн («Арсенал», 2005|2006) ва Хосе Рейна («Ливерпуль», 2008|2009) бундай кўрсаткич қайд этишганди.

5  - «Порту» вакили Мусса Марега ЧЛда кетма-кет 5та ўйин (2-турдан бошлаб)да гол уриб, клубнинг собиқ ҳужумчиси Марио Жардел қайд этган натижа (1999|2000 йиллар мавсумида қаторасига 4та ўйинда гол)ни янгилади.

9 - Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул»нинг ўз майдонидаги охирги 9та ўйинида 9та гол урди. «Энфилд Роуд»да биргина Стивен Жеррард бундан кўпроқ гол нишонлаган - 14та.

9 - «Порту» ЧЛ гуруҳ босқичида 9та ўйиндан буён ютқазмаяпти. Клубнинг бу борадаги энг яхши натижаси 2014 йил сентябрь - 2015 йил ноябрь оралиғида кузатилган - 10та мағлубиятсиз ўйин.

10 - «Атлетико»  2013|2014 йиллар мавсумидан буён ЧЛ доирасида жами 10та «қуруқ» ўйин ўтказди. Мадрид жамоаси бу борада яққол етакчи.

32 - Неймар («ПСЖ») ЧЛда 32-голини нишонлаб, бразилиялик тўпурарлар рўйхатидаги пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлади. Кейинги ўринларда Кака (30та), Ривалдо (27та) ва Жардел (25та) бор.

32 - ЧЛнинг жорий мавсумида ҳар 32-дақиқада гол урилмоқда. Қисқаси, 1та ўйинга ўртача ҳисобда 2,86та гол тўғри келмоқда.

44 - «Реал»нинг ўз майдонидаги ЧЛ ўйинларига боғлиқ мағлубиятсиз серияси узилди. Мадридликлар ЦСКАга 0:3 ҳисобида ютқазишларидан олдин ўз мухлислари қаршисида охирги марта 2011 йилнинг 27 апрелида «Барселона»га бас келолмагандилар. Жамоа шу орада нақ 44та уй учрашувида мағлубият нималигини билмади.

50 - «ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани еврокубоклардаги голлари сонини 50тага етказиб қўйди.

53 - Роберт Левандовски ЧЛда 52-53-голларини нишонлади. Турнирда 2011 йили дебют қилган польшалик ҳужумчи яна 3та гол урса, тўпурарлар рўйхатида юқори 5таликка киради. Умуман олганда, Роберт еврокубоклар доирасидаги 102та ўйинда 60та гол урган.

70 - «ПСЖ» ЧЛ гуруҳ босқичи 6-турида жорий мавсумдаги жами голлари сонини 70тага етказди. Бу Европа клублари учун энг юқори натижадир.

200 - «Интер»нинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди  клуб сафида барча турнирлар доирасида 200-марта майдонга тушди. Бундан ташқари, у Миландаги кетма-кет 3та ўйинда гол уриб, клуб рекордини ўрнатди.

402 - «Атлетико»ни 402-марта майдонга бошлаб тушган Диего Симеоне «Монако»га қарши баҳс- (2:0)да 247-ғалабасини расмийлаштирди.

2000 - Аҳмад Кутужю («Шальке») 2000 йилдан кейин туғилганлар орасида ЧЛда дебют қилган биринчи футболчи бўлди. У 2000 йилнинг 1 март куни айнан Гельзенкирхен шаҳрида таваллуд топган.

Изоҳ: мазкур кўрсаткичлар 13 декабрь ҳолати бўйича келтирилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz