Қайднома

Қидирув

Келишилган ўйинлар бор бизда, аммо...

Келишилган ўйинлар бор бизда, аммо...

  24.12.2018 16:59
  0
  676
Келишилган ўйинлар бор бизда, аммо...

Келишилган ўйинлар ҳақида ОФК мунтазам равишда маълумот бериб туради. Бу нарса аввал ҳам бўлган ва ҳозир ҳам бор.
ОФК мана шу ўйин келишилган, деб айтмайди. Айтолмайди ҳам, чунки асоси йўқ. Бироқ унинг ёрдами шундаки, ОФК тотализатор компанияларига қўйилаётган ставкалар, ўзи ҳамкорлик қиладиган радар компаниялар таҳлилидан келиб чиқиб, гумон қилади. Аввал ҳам яширмай айтганман, Ўзбекистонда келишилган ўйинлар бор эканига ишончим комил. Бироқ буни аниқлаш қандай бўлиши ҳақида билимим (ваколатим ҳам) йўқ.
ЎФА ёки ПФЛ келишилган ўйинларга қарши курашишни истайди. Бироқ бу шундай нарсаки, айрим ҳолатларда ваколатлари йўл қўймайдиган нарсаларга ўта олмайди. Бу осон нарса эмас. Бунга албатта тегишли органлар аралашиши керак. Аввал шундай иш билан федерацияда Аҳрол Иноятов шуғулланган. Аммо у ҳам ҳаммамиз каби одам, футболни тушунади, бироқ жиноятни фош қила олмайди (айниқса футболнинг ичида қирқ йил юрган одам сифатида қандай қилиб яқинларини кўзи қийиши мумкин). Айни вақтда ЎФАда тегишли органларда иш тажрибаси бор бўлган ходимлар шу иш юзасидан фаолият олиб боряпти. Улар тўплаган анчагина маълумотлар бор. Бироқ юқорида айтганим каби, бу мураккаб жараёнки, бирор шахсни келишишда айблаб, унинг қўлига кишан солиб олиб кета олмайди. Ва иш якунига етмай туриб, бирор маълумотни ҳам ташқарига чиқара олмайди, қонунга зид бўлиб қолади.
Шунинг учун ҳам ОФК бераётган маълумот юзасидан аниқ хулоса чиқариш қийин масала. ОФК бундай маълумотларни ўз тасарруфидаги кўплаб ассоциацияларга юборади. Чунки бу ташкилот ҳам келишилган ўйинлар бўлишини истамайди. Ишга тегишли органлар аралашса ва бу ҳолат футбол принципларига аралашилмайдиган, футболнинг ички ишларига кириб кетмайдиган даражада тоза ва аниқлик билан қилинса нур устига аъло нур. Италия, Туркия каби мамлакатлар мажбур бўлган ўз вақтида бу йўлдан юришга.

Коррупция қайси соҳада йўқ деб ҳисоблайсиз? Мен футбол одами сифатида футболимизда бор деб биламан. Унга қарши курашиш ваколатимга кирмагани учун ҳам, унга олиб бормайдиган йўллар ҳақида бош қотириб ётибмиз (шартномалар, регламентлар ва бошқа масалаларда). Бироқ кўряпсизки, айрим клубларга бу ёқаётгани йўқ.
Тотализатор ёмон нарса. Айниқса динимиз томонидан олиб қаралса, у жуда қораланади. Мен фақат шунинг учун эмас, ўзи умуман қизиқмаганим учун ўйнамайман.
Тотализатор спортнинг барча турларини қамраб олган. Айтайлик, ўйиннинг ҳисобига ва бошқа жиҳатларига пул тикишингиз нормал ҳолат. Бироқ шундай катта одамлар борки, улар ўйинларнинг ҳисобларига ва бошқа жиҳатларига аралаша олади. Шунинг орқасидан мўмай пул топади.
Футболдаги ҳисобларни ким ҳал қилиши мумкин? Ҳакамлар, футболчилар, мураббийлар (лекин негадир ПФЛ кўпроқ танқид қилинади). Улар иккинчи, балки учинчи қўл орқали тотал компанияга пул тикиб, ўз ҳаракатлари билан пулларини кўпайтириб олишади, яъни, ғирром қилишади.
Тотал компания ҳеч қачон ютказмайди. Унга умумий 100 сўм тикилса, 20 сўмини олади ўзига. Қолган 80 сўмни сизникини менга, меникини сизга ўтказиб юбораверади. Баъзида эса ўша 20 сўмга қаноат ҳосил қилмай, юқоридаги ҳакамлар, мураббийлар ва футболчиларни шунчаки сотиб олади. Уларда ҳам бу ишни иккинчи, учинчи қўллар бажаради.
Тотал компаниялар мана шу қўллар орасига бошқа қўллар аралашмаслиги учун бошқа жиҳатларни ҳам назорат қилиб туради. Шу назоратини ўзини чиройли кўрсатиб, бошқа компанияларга етказади, буларинг ўйин қиляпти, қараб қўй, деб. Аслида эса оқ ит, қора ит — барибир ит. Ўзбекистон футболи ва унинг тотализатордаги иштирокига бироз кейинроқ тўхталаман.

P.S. Ҳамма футболчи, мураббий ва ҳакамлар ҳам шундай эмас. Аммо шундайлари албатта бор.


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz