Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик учрашувлар сони ва уларда қайд этилган натижаларга кўпам эътибор қилманг-а!

Ўртоқлик учрашувлар сони ва уларда қайд этилган натижаларга кўпам эътибор қилманг-а!

  08.01.2019 01:39
  0
  608
Ўртоқлик учрашувлар сони ва уларда қайд этилган натижаларга кўпам эътибор қилманг-а!

Осиё кубоги-2019да қайд этилаётган кутилмаган натижалар кўпчиликни ажаблантирмоқда. Хусусан, Иордания ва Ҳиндистон термаларининг сенсацион ғалабалари, Қирғизистонликларнинг эса Хитой терма жамоасига муносиб тарзда қаршилик кўрсатганликлари ҳам таҳсинларга сазовордир.

Ушбу натижалар яна бир карра у ёки бу терманинг қанчалик миқдорда ва савияда синов- назорат ўйинлари ўтказганликларига умуман боғлиқ эмаслигини кўрсатди. Гарчи, "кенгурулар" бундан роппа роса 5 кун аввал Уммон термасининг йирик ҳисобда мағлуб этишганди. Иорданияликлар эса Қирғизистон ва Қатар билан кечан ўртоқлик учрашувларида ютқазишганди. Бундан ташқари, Австралия термаси сўнгги 4 ўртоқлик ўйинида ҳам ғалаба қозонган бўлса, Иордания эса сентябрдан декабргача ўтказган 9 та синов ўйиннинг фақатгина биттасида зафар қучган. У ҳам бўлса Ҳиндистон бош жамоасинигг доғда қолдирганди. Хулоса шуки, катта турнирлар олдидан ўртоқлик учрашуларнинг сонига унчалик ҳам эътибор бермаслик керак, деб ёзмоқда ҳамкасбимиз Алишер Никимбаев ўзининг телеграмм каналида.

Айтганча, Ҳиндистон термаси кечаги ғалабаси ўзига хос тарихий аҳамиятга эга экан. Улар 1964 йилда худди шундай натижа кўрсатишган экан. Яъни, Осиё кубогининг дастлабки турида ғалаба қозонишган.
Мазкур шов-шувли натижа таъсири ўлароқ, Таилан термаси бош мураббий Милован Раевацни истеъфога чиқарган кўринади. Тасдиқланмаган манбааларга кўра ушбу ўйиндан сўнг Таиланд термасининг етакчи фуболчилари Раевац қўл остида ўйнамасликларини билдиришган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz