Қайднома

Қидирув

Мавсумга тайёргарлик ҳам қизғин...

Мавсумга тайёргарлик ҳам қизғин...

  10.01.2019 19:40
  0
  200
Мавсумга тайёргарлик ҳам қизғин...

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони 9-23 январь кунлари Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб боради. Ушбу йиғин доирасида жамоа учта ўртоқлик ўйини ўтказади. Дастлаб 16 январь куни Москванинг «Спартак» клубига қарши баҳс олиб борилади. «Локомотив» орадан икки кун ўтиб, 18 январь куни Словакиянинг 7 карра чемпиони - «Жилина» билан куч синашади. Сўнгги баҳс 21 январь куни Даниянинг 10 карра чемпиони - «Брондбью» жамоасига қарши ўтказилади.

«НАВБАҲОР»

Ўтган мавсумнинг биринчи ярмини «Насаф»да ўтказган сербиялик ҳимоячи Славко Лукич «Навбаҳор» кўригида бўлиб тургани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумотларга кўра, 29 ёшли футболчи «лочинлар» билан «1}1» кўринишида шартнома имзолаган. Лукич «Насаф»дан кетгач, фаолиятини Сербия олий лигаси иштирокчиси ҳисобланган «Земун» клуби сафида давом эттираётганди. У қаршиликлар таркибида Суперлигада жами 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйган. Ўтган мавсумни Фарғонанинг «Нефтчи» клубида ўтказган 22 ёшли ярим ҳимоячи Абдужамол Исроилов ҳам «Навбаҳор» билан «2}1» кўринишида шартнома имзолади. Шунингдек, наманганликлар яна бир легионер футболчи билан шартнома имзолашди. Бу - украиналик ҳужумчи Александр Касьян. Мазкур форвард 1989 йилнинг 27 январида Украинанинг Донецк вилоятида таваллуд топган. Касьян бунгача «Ильичевец» (Мариуполь), «Шахтёр» (Донецк), «Заря» (Луганск), «Карпати» (Львов), «Томь» (Томск), «Химик» (Дзержинск), «Факел» (Воронеж), «Балтика» (Калининград) ва «Авангард» (Курск) жамоаларида тўп сурган. Шунингдек, Украинанинг U-17 ҳамда U-21 термаларида ҳам ўйнаган.

Дарвоқе, айни пайт «Навбаҳор»нинг собиқ ҳимоячилари Обид Жўрабоев, Алишер Саматов ҳамда Шукурали Пўлатовлар ҳам наманганликлар йиғинида иштирок этишмоқда. Ҳозирча ушбу футболчилар билан расман шартнома тузилмади. Шу боис уларнинг кейинги тақдири ҳозирча мавҳум. Шу ўринда айтиш жоизки, «Навбаҳор» ёшлар жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Машғулотлар Наманган шаҳридаги «Навбаҳор - Умид» академияга ихтисослаштирилган футбол мактаби майдонида ўтказилмоқда. Уни мураббийлар Раҳим /офуров, Равил Галеев ва Анвар Ҳафизов олиб боришмоқда.

«МЕТАЛЛУРГ»

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган «Металлург» таркибни кучайтириш масаласига ҳам жиддий ёндашмоқда. Бекободликлар яна бир иқтидорли ўйинчи билан келишувга эришдилар. Тошкент вилоятининг АГМК жамоаси билан хайрлашган Музаффар Музаффаров учинчи йиғиндан эътиборан бекободликлар сафига келиб қўшилганди. Тиббий кўрикдан кейин клуб ва футболчи ўртасида шартнома расмийлаштирилди. Музаффар Музаффаров 1995 йилнинг 12 апрель санасида таваллуд топган. 23 ёшда. Амплуаси - ярим ҳимоячи. 2014 йилдан буён кучлилар сафида тўп суриб келмоқда. Биринчи мавсумни Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасида ўтказган Музаффар 2015-2016 йилларда «Сўғдиёна», 2017 йилда «Нефтчи», 2018 йилда эса АГМК жамоасида фаолият юритди. Ўтган давр мобайнида Музаффаров 96 учрашувда майдонга чиқиб, рақиблар дарвозасига 13та гол урди. 19 марта огоҳлантирилди, 3 марта эса қўшалоқ сариқ карточкалар туфайли майдондан четлатилган. «Металлург» бундан аввал таркибга Сервер Жепаров, Камолиддин Тожиев, Шавкат Муллажоновларни қўшиб олганди. Шунингдек, бу мавсумдан эътиборан собиқ «пахтакорчилар» Акбар Исматуллаев, Аббос Отахонов ҳамда Станислав Андреев ҳам «Металлург» жамоаси шарафини тўлақонли аъзолар сифатида ҳимоя этишади.

«НАСАФ»

Қаршиликлар янги мавсум тайёргарлигига 3 январдан киришдилар. Жамоа қароргоҳида таъмирлаш ишлари давом этаётгани боис, тайёргарлик машғулотлари «Спутник» қўрғонидаги қароргоҳга кўчирилди. Бу ерда барча зарур шароитлар яратилди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Футболчилар Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар қўл остида шуғулланишмоқда. Машғулотларда миллий жамоага жалб этилган Санжар Қувватов ва Одилжон Ҳамробеков, шунинг-дек, олимпия термаси йиғинига чақирилган тўққиз нафар футболчи - Умиджон Эргашев, Машҳуржон Муҳаммаджонов, Шерзод Насруллаев, Дилшод Саитов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Илҳом Алижонов ва Бобур Абдухолиқовлар иштирок этишмаяпти. Ушбу футболчилар машғулотларга январь ойи охирларида қўшилишлари мумкин. Бундан ташқари, ҳимоячи Сайдулло Раҳматов ҳам сафда эмас, чунки у жамоани тарк этган. Азизжон /аниевнинг эса яқин кунларда таркибга қўшилиши кутилмоқда. Ҳозирча у япониялик шифокорлар кўрсатмаси бўйича якка ҳолда шуғулланмоқда. Муқаддам ижара асосида бошқа жамоаларда тўп сурган футболчилар ҳам машғулотларга қўшилишган. Шунингдек, янги ўйинчилар ҳам мураббийлар кўригидан ўтишмоқда. Уларнинг жамоада қолиш ёки қолмаслиги ҳозирча номаълум. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, машғулотларда ўтган йили ўринбосарлар таркибида тўп суриб, ўзини кўрсатган кўплаб футболчилар бор. Тайёргарликнинг дастлабки босқичи 16 январгача давом эттирилади. Шу орада жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ҳам ўтишади. 16 январь куни Навоийнинг «Қизилқум» клуби билан назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Мазкур учрашув Қаршида бўлиб ўтиши мумкин.

«АНДИЖОН»

«Андижон» 3 январдан ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттираётганди. Кечадан машғулотлар Тошкентга кўчди. Таркибга яна бир қатор янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. «Бургутлар» пойтахтда 26 январга қадар машғулотлар олиб боришади. 27 январь - 15 февраль оралиғида эса «Андижон» Туркияда хориж йиғини ўтказишни режалаштирмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz