Қайднома

Қидирув

«Қизил» карвон ёхуд Суперлига-2018 қизил карточкалари

«Қизил» карвон ёхуд Суперлига-2018 қизил карточкалари

  11.01.2019 01:47
  0
  540
«Қизил» карвон ёхуд Суперлига-2018 қизил карточкалари

Миллий жамоамиз Осиё кубоги-2019 ўйинларига шайланмоқда, чемпионатимиз клублари эса аллақачон янги мавсум тадоригини бошлаб юборди. Лекин биз қуйида яна бир бора аввалги мавсум баҳсларига тўхталмоқчимиз. Аниқроқ айтсак, Суперлига-2018нинг «қизил» томонига назар ташлашни лозим топдик. Хўш, қизил карточкалар қайси клубларга кўпроқ зарар келтирди? Аксинча, қайси иштирокчилар бундан кўпроқ наф кўришди?

Умумий вазият. Чемпионат доирасидаги 192та ўйин давомида ҳакамлар жами 32 марта қизил карточкага мурожаат қилишди. Бу ҳар бир ўйинга 0,17та «қизил» тўғри келганини англатади. Нақ 20та ҳолатда футболчи учрашувдаги иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан эртароқ чиқиб кетди. 8та тур (1-босқич - 1, 3, 10, 15, 16 ва 19-турлар; 2-босқич - 4 ва 10-турлар)да ҳакамлар қизил карточка кўрсатишга эҳтиёж сезишмади. 7та ҳолатда майдонда озчилик бўлиб қолган жамоа ғалаба қозонди, барибир. Энг кўп қизил карточка 14-турда  қайд этилди - 4та.

Чемпионат давомида майдондан энг эрта четлатилган футболчи - Даврон Ҳошимов. У 13 июль куни бўлиб ўтган «Локомотив» - «Навбаҳор» (3:1) ўйинининг атиги 28-дақиқасидаёқ «қизил» олиб, жамоасини мушкул аҳволда қолдирди. Яна бир диққатга сазовор факт шуки, 32та қизил карточкадан атиги 2таси биринчи бўлим, қолган 30таси танаффусдан кейинги вақтга тўғри келди. Хусусан, ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда 8та четлатиш  кузатилди.

«Бунёдкор» 22 август куни ўз майдонида «Қўқон-1912» клубига «сенсацион» тарзда ютқазиб қўйди. Ўша ўйинда «қалдирғочлар» вакили Акром Комилов 42 ва 43-дақиқаларда 2 марта сариқ карточка олиб, майдондан эрта чиқиб кетди. Тўғри, у «қизил»га мубтало бўлишига қадар ҳисоб 0:2га айланганди.

Қизил карточка олган энг ёш футболчи: Аброр Исмоилов («Нефтчи») - 20 ёш 122 кунлик

Қизил карточка олган энг ёши катта футболчи: Эркин Бойдуллаев («Қизилқум») - 33 ёш 233 кунлик

 

Клублар бўйича

Жами 11та клубнинг камида 1та ўйинда қизил карточка туфайли майдонда озчилик бўлиб қолишига тўғри келди. Фақатгина «Пахтакор» чемпионат давомида қизил карточкага йўлиққани йўқ (таққослаш учун айтсак, мавсум-2017да «Локомотив», «Насаф» ва «Қўқон-1912» клублари футболчилари қизил карточка олишмаганди). АГМК эса мавсумнинг энг интизомсиз жамоаси сифатида гавдаланди - 6та қизил карточка. 8та қизил карточка «Қўқон-1912» фойдасига кўрсатилди. Бу жами четлатишларнинг 25 фоиизини ташкил этади.

Ҳакамлар бўйича

12 нафар ҳакам ўз чўнтагидан қизил карточка чиқарди. Бу борада Ильгиз Танташев яққол пешқадам - у 4 марта «қизил» кўрсатди. Мавсум-2007нинг биринчи даврасида 5 нафар футболчини майдондан четлатган Бахтиёр Намозов (у фаолиятига якун ясади) ўрнини эса Акобирхўжа Шукруллаев бемалол босди. Ҳар ҳолда, у ўзи бошқарган 6та ўйиндан 4тасида қизил карточка кўрсатиб, қатъиятли ҳакам сифатида гавдаланди.

Ильгиз Танташев - 5та

Валентин Коваленко - 4та

Акобирхўжа Шукруллаев - 4та

Владислав Цейтлин - 4та

Зокир Қодиров - 4та

Вадим Агишев - 3та

Темур Тўхтасинов - 2та

Равшан Эрматов - 2та

Ҳасан Рўзиев - 1та

Шерзод Қосимов - 1та

Азиз Асимов - 1та

Олим Тўйчибоев - 1та

Футболчилар бўйича

Икки нафар футболчи - Музаффар Музаффаров (АГМК) ва Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») чемпионат давомида 2 мартадан «қизил» олишди. Қолган 28та карточка шунча футболчига тегишли.

2та «қизил» - Музаффар Музаффаров (АГМК), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»)

1та «қизил» - Миржалол Қосимов («Қизилқум»), Диёр Туропов («Локомотив»), Дилмурод Каримов («Сўғдиёна»), Икром Алибоев («Локомотив»), Руслан Мелзитдинов («Сўғдиёна»), Нивалдо («Локомотив»), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Ғуломҳайдар Ғуломов (АГМК), Умар Эшмуродов («Насаф»), Аброр Исмоилов («Нефтчи»), Эргаш Исмоилов («Бухоро»), Эркин Бойдуллаев («Қизилқум»), Даврон Ҳошимов («Навбаҳор»), Ислом Қобилов («Бунёдкор»), Раҳматилло Бердимуродов («Бухоро»), Павел Матьяш (АГМК), Евгений Черемисин («Қизилқум»), Акром Комилов («Бунёдкор»), Мақсуд Каримов («Насаф»), Марат Бикмаев («Локомотив»), Иван Нагаев («Бухоро»), Шерали Жўраев («Қизилқум»), Шавкат Саломов («Бухоро»), Забиҳилло Ўринбоев («Металлург»), Владислав Касминин (АГМК), Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (АГМК), Саламат Қутибоев («Бухоро»), Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»)....

Давоми бор. Мазкур таҳлилий мақола давомини "ИНтерФУТБОЛ" газетасининг сешанба сонида ўқишингиз мумкин...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz