Қайднома

Қидирув

АТИГИ 1,12 САНТИМЕТР-А...ёки HAWK-EYE ТИЗИМИнинг ЭФФЕКТИ

АТИГИ 1,12 САНТИМЕТР-А...ёки HAWK-EYE ТИЗИМИнинг ЭФФЕКТИ

  11.01.2019 05:33
  0
  466
АТИГИ 1,12 САНТИМЕТР-А...ёки HAWK-EYE ТИЗИМИнинг ЭФФЕКТИ

«Манчестер Сити» қишнинг асосий ўйинида «Ливерпул»ни АПЛ-2018|2019 доирасидаги биринчи мағлубиятга йўлиқтирди - 2:1. «Шаҳарликлар» шунинг баробарида чемпионлик «интрига»сини қайта жонлантиришди. Айни пайт АПЛ турнир жадвали пешқадамларини 4 очко ажратиб турибди. Лекин ҳаммаси бошқача ривожланиши ҳам ҳеч гап эмасди, агарда голни автоматик равишда аниқловчи тизим бўлмаганида... Ҳа, марказий учрашувнинг энг қалтис вазиятларидан бири 18-дақиқада кузатилди: аввалига Садио Мане дарвоза устунини нишонга олди, кейин Жон Стоунз жон ҳолатда тўпни олдинга тепгач, у дарвозабон Эдерсонга тегиб, яна «манзил» томон йўналди. Лекин ҳимоячининг ўзи қандайдир мўъжиза туфайли тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтаришга улгурди. Трансляция вақтида ҳам, ҳаттоки, такрорий лавҳалар намойишида ҳам тоза гол бўлгандек кўринди. Хуллас, бу ҳолатда «Манчестер Сити»ни фақат тўп чизиқдан тўлиқ ўтган-ўтмаганини 100 фоиз аниқлик билан «тасдиқловчи» Hawk-Eye тизими қутқариб қолди. Айтиш ўринли, бу тизимнинг бехато ишлашини стадион пераметри бўйича ўрнатилган ва дарвозаларга қаратилган 14та камера таъминлайди. Оддий айтганда, тўп чизиқдан тўлиқ ўтиши ҳамоно ҳакамнинг қўл соатига сигнал тушади. Ўша вазиятда эса сигнал тушмади ва бош ҳакам - Энтони Тэйлор ўйинни давом эттирди. Ҳаммаси тўғри - махсус видеотасвирда «Ливерпул»нинг голни нишонлашига қандайдир 1,12 сантиметр етмагани аниқланди. Бордию, рефери гол қайд этганида, «Ливерпуль» қолган дақиқаларда қарши ҳужум тактикаси асосида ҳаракатланиб, «Сити»ни қийнаб қўйиши ҳеч гап эмасди.

Дарвоқе, айни шу Hawk-Eye тизими яқинда «Рома»ни ҳам голдан қутқариб қолганди. «Сассуоло»га қарши кечган ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилаётган паллада Патрик Шик тўпни ўз жамоаси дарвозаси томон буриб юборди. Шунда «Сассуоло» футболчилари қўлларини юқорига кўтарганча ҳакамдан голни инобатга олишни талаб қилишди. Шу лаҳзада трансляцияда видеотакрор намойиш этилдики, тизимнинг нақадар аниқ ишлаши кўпчиликни ҳайратга солди. Умуман, VAR, Hawk-Eye ва бошқа технологиялар футболга ижобий таъсир ўтказмоқда. Хусусан, ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам шундай фикрда: «Тан оламан, аввалига бу масалага қарашим ижобий эмасди. Лекин энди кўряпмизки, видеотакрорлар тизими ҳаммага маъқул бўлмоқда. Пьерлуижи Коллина билан муҳокамалар чоғи технология аралашуви ўйин сифатига путур етказиши мумкинлигидан хавфсирагандик. Якунда эса футбол адолатлироқ бўлди. Шундай экан, энди ҳар қандай шароитда ҳам, ушбу технологияларга қарши чиқмайман».

А.ҲАМИДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz