Қайднома

Қидирув

Осиё Кубоги: Тайланд кичик ҳисобда Баҳрайндан устун келди

Осиё Кубоги: Тайланд кичик ҳисобда Баҳрайндан устун келди

  10.01.2019 19:45
  0
  461
Осиё Кубоги: Тайланд кичик ҳисобда Баҳрайндан устун келди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Баҳрайн ва Тайланд терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Дубай шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда тайландликларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди ва биринчи бўлим имкониятлар кам бўлди. Иккинчи бўлим дебютида Чанатхип Сонгкрасин шарқий осиёликларни олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг устунлик номинал мезбонлар томонига ўтди, бироқ араблар ҳисобни ўзгартира олишмади.

Шу тариқа, мураббийнинг алмаштирилиши Тайландликларга муваффақият олиб келди. Ушбу баҳсдан сўнг гуурҳдаги вазият ҳозирча бундай кўринишга келди: 1.Ҳиндистон – 3 очко (1 ўйин); 2.Тайланд – 3 (2); 3.БАА – 1 (1); 4.Баҳрайн – 1 (1).

ОСИЁ КУБОГИ. 2-ТУР

БАҲРАЙН – ТАЙЛАНД – 0:1 (0:0)

Гол: 0:1 – 59 Сонгкрасин.

Баҳрайн: Сайид Алавий, Ҳамид Ал-Шамсан, Сайид Иса, Волид Ал-Ҳаям, Али Жума, Сайид Дҳия, Али Ал-Соъфи, Комил Аласвод, Али Маъдан, Муҳаммад Мароон, Муҳаммад ал Ромайҳи.

Тайланд: Сиварак Тедсунгнен, Тхиратхон Бунматхан, Панса Хемвибун, Сурпан Тхонгсонг, Тристан До, Адисон Промрак, Тхитипан Пуангчан, Танавун Кесарат, Чанатхип Сонгкрасин, Адисак Крайсон, Тирасил Дангда.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz